Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1992 й. 360-сон "Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1992 й.

N 360



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА

ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига юклатилган вазифаларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом ҳамда Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси зиммасига аввал белгиланган функцияларга қўшимча равишда фан ва техникани ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, ҳар йилги ривожланиш истиқболларини шакллантириш, республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда фан ва техника соҳасида давлат буюртмаларини тақсимлаш юклатилсин.


3. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Илмий-техника ахбороти ва техника-иқтисодий тадқиқотлар илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Илмий-техника ахбороти ва техника-иқтисодий тадқиқотлар институтини Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази таркибидаги Илмий-техника ахбороти давлат жамғармаси қилиб қайта ташкил этсин.


5. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази ходимларининг энг кўп сони Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Илмий-техника ахбороти ва техника-иқтисодий тадқиқотлар илмий-тадқиқот институтини ҳамда Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-техника институтини ҳисоблаш маркази билан бирга сақлаш учун назарда тутилган маблағларни ва уларнинг ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан биргаликда 325 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди) белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти марказини сақлашни назарда тутувчи 1992 йилги бюджетига тегишли ўзгартишлар киритсин.


7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда икки ҳафта муддат ичида Илмий-техника ахборот ва техника-иқтисодий тадқиқотлар илмий-тадқиқот институтининг асосий фондлари, мол-мулки ва моддий бойликларини 1992 йил 1 январдаги ҳолатига кўра, шунингдек, пул маблағларини Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази балансига ўтказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚнинг Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази зиммасига Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси фаолиятини ахборот билан таъминлаш ва унга нашриёт-матбаа хизмати кўрсатиш функцияси юклатилсин.


9. Вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек, концернлар, уюшмалар, корхоналар раҳбарлари зиммасига, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат илмий-техника сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси ФТДҚнинг қарорлари ва йўриқномаларини ижро этиш масъулияти юклатилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил., 8-сон, 22-модда