Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1992 й. 367-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ("Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1992 й.

N 367



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ("ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ"

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ) ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 6 августдаги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

энг муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш, таҳлилий материалларни, республикани истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш параметрлари прогнозларини ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек алоҳида олимлар ва йирик мутахассисларни жалб этиш;

берилган ваколатлар доирасида меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

республика иқтисодий идоралари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг статистика ахборотини тўплаш ва қайта ишлашнинг методик бирлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика ҳудудида бўлган барча юридик шахслардан, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролардан давлат ҳисоботини ҳамда барча ҳисобга олиш-статистика ишлари бўйича зарур маълумотлар ва материалларни белгиланган ҳажмларда ва муддатларда текин олиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси 20 кун муддат ичида:

истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин;

Давлат қўмитасининг янги функциялари ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда унинг тўғрисидаги низом лойиҳасини, шунингдек давлат статистика ҳисоботи беришнинг белгиланган тартибини бузганлик ва унинг нотўғрилиги учун раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ҳамда ўзига қарашли бошқа ташкилотлар тўғрисидаги Низомни, уларнинг ходимлари сони ва тузилмасини тасдиқласин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига "Иқтисод ва ҳисобот" ("Экономика и статистика") ойлик журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Раисига:

Давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларига нисбатан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 сентябрдаги 355-сон қарори меҳнатга ҳақ тўлаш қисмининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган миқдорларда амал, қилишини қўллаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистоннинг истиқболими белгилаш ва статистика қўмитаси ходимлари учун улар "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасида ишлаган даврда уларга белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин.


8. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 45-уйга; Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ҳамда Бош ҳисоблаш маркази Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасидаги 63-уйга; Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, "Иқтисод ва ҳисобот" журнали таҳририяти Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасидаги 42-уйга жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлар сонининг 4-иловага мувофиқ қисқартирилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда бир ой муддат ичида республика Ҳукуматига ахборот берсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 февралдаги 66-сон ва 1992 йил 19 февралдаги 70-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишиии назорат қилиш ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.