Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлими тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 20.11.1992 й. 547-сон қарори билан маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 ноябрдаги

547-сон қарори билан

МАЪҚУЛЛАНГАН



Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг

иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш

бўлими тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг иқтисодиёт ва статистика мувофиқлаштириш бўлими" Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилади ҳамда ўз фаолиятида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигига бўйсунади ва вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикасида  Иқтисодиёт ва статистика қўмитасига, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида  истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаларига) ҳисоб беради. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларига услубий раҳбарликни ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни вилоят Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси амалга оширади.


2. Бўлимнинг бош вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

табиий, меҳнат ва бошқа маҳаллий ресурслардан, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида ўзига қарашли ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатга ва истиқболдаги даврга мўлжалланган истиқболни белгилаш мажмуини ишлаб чиқиш, тасдиқланган истиқболни белгилашларни таҳлил қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, статистика ахборотини тўплаш ва қайта ишлаш ҳамда ҳокимият ва бошқарув органларини ишончли маълумотлар билан таъминлаш;

бошқармалар, бўлимлар, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари, қишлоқ, шаҳарча ва овул кенгашлари ижроия қўмиталарининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболини белгилаш, ягона статистика сиёсатини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бу ишга услубий раҳбарлик қилиш ва тажриба алмашиш;

истиқболни белгилашларни тайёрлаш жараёнида тегишли бошқармалар ва бўлимлар, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳиянинг манфаатдор ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, истиқболни белгилашлар бажаралиши ва ҳисобот кўрсаткичларининг илмийасосланган тизимлари, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлаш тизимлари жорий этилиши устидан назоратни амалга ошириш.


3. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзвекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишларига истиқболни белгилаш ва статистика юқори органларининг қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмаларига, бошқа меъёрий актларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

ҳудудлар ва вилоятларни комплекс ривожлантиришни, мулкчиликнинг хилмахил шаклларини ташкилгэтишни ҳисобга олган ҳолда ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳиянинг комплекс иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини амалга оширади;

меҳнат, табиий, маҳаллий ресурслбрдан ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

истиқболни белгилаш ва статастика ҳисоботи усулларини ва ташкил этилишинц такомиллаштириш, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашнинг тайёрланаётган лойиҳаларининг ҳар томонлама асосланганлиги ва мувозанатлилиги, иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстиришнинг мавжуд манбаларидан энг кўп даражада фойдаланиш учун жавоб беради;

барча инвестициялардан, шу жумладан, чет эл инвестицияларидан, ишлаб чиқариш фондларидан, меҳнат, молия, моддий ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

ноҳиялараро, хўжаликлараро, ишлаб чиқариш ва маданий алоқаларни, шунингдеќ, вилоят ва республиканинг бошқа шаҳарлари, ноҳиялари билан алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган тегишли мақсадли дастурларидан келиб чиқувчи вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди;

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг бошқармалари ва бўлимлари, илмий муассасалар билан биргаликда, шунингдек, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳудудидаги корхоналар ва ташкилотлар истисносиз барчасининг таклифлари асосида қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболини белгилаш лойиҳаларини тайёрлайди;

илмий муассасалар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий дастурлар мажмуи ишлаб чиқилишини ташкил этади;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш якунларига таҳлилий истиқболни белгилаш жиҳатдан баҳо берилишини, маҳаллий хўжалик ва коммунал мулк шаклланишига, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳияда бозор иқтисодиёти шаклланиши жараёнига баҳо берилишини таъминлайди;

статистика ахборотини тўплаш, қайта ишлаш ва бериш технологиясининг ягона техника сиёсатини амалга оширади;

ижтимоий жараёнларни ўрганади, аҳолини рўйхатга олиш, ижтимоий демографик тадқиқотлар, оила бюджетлари сўровлари ва статистикаси ўтказилишини ташкил килади, статистика ахборотининг сифати ва тезкорлиги ошишига кўмаклашади;

иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, республика Ҳукумати қарорларининг ижро этилиши устидан ст тистика кузатувини амалга оширади, уларнинг бажарилиши туғрисида ахборот тайёрлайди, халқ хўжалиги ривожланиши самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.   


5. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги бўлими истиқболни белгилаш кандай бажаралиётганлигини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради, ноҳия, қадар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги бошқармалари ва бўлимларига айрим тармоқларни ривожлантиришда аниқланган камчиликларини бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади, тасдиқланган истиқболни белгилашларнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигига мунтазам равишда маълумот бериб туради, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ривожланишидаги номутаносибликларни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.


6. Бўлимга:

корхоналар ва ташкилотларнинг бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар уларда ҳисоботнинг ишончлилигини ва дастлабки ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш;

истиқболни белгилаш лойиҳаларини ва алоҳида хўжалик муаммоларини ишлаб чиқуш учун ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳудудидаги илмий тадкиқот, технологик ва лойиҳаконструкторлик ташкилотларни, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, , шунингдек, алоҳида битимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳияни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш истиқболини белгилаш ва статистика ахбороти сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва уларнинг рўёбга чиқарилиши учун амалдаги қонунчилик доирасида барча зарур чораларни кўриш;  

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бўлимлари ва бошқармаларидан мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан, қишлоқ, шаҳарча, овул Кенгашлари ижроия. қўмиталаридан белгиланган статистика ахборотини, шунингдек, истиқболни белгилаш кўрсаткичлари ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашни, маҳаллий бинокорлик материаллари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш истиқболини белгилашни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ижтимоий, маданиймаиший обьектларни ривожлантириш ҳамда айрим хўжалик масалалари бўй ича таклифлар тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа материалларни олиш;

ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича "ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бўлимлари ва бошқармаларининг, идоравий бўйсунишидан қатъи назар корхоналар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия бошқармалари ва бўлимларида, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар ва совхозларда истиқболни белгилаш иқтисодий ва статистака ишларининг йўлга қўйилишини текшириш, бу ишларни яхшилаш бўйича уларга тавсиялар бериш;

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия хўжаликларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун идоралараро кенгашлар чақириш;

қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган истиқболни белгилаш лойиҳаларини ноҳия, шахар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бошқармалари ва бўлимларига, қишлоқ, шаҳарча ва овул Кенгашларига пухта ишлаш учун қайтариш;

ҳисобот маълумотлари бузилганлиги аниқланган  ҳолларда давлат ҳисоботига ўзгаришлар киритиш; тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш; 

давлат статистика кузатишларини олиб бориш учун маълумотларни тақдим этмаган, ёҳуд уларни кечикиб ёки бузилган ҳолда тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий  жазолар қўллаш.


7. Бўлим ўз иши тўғрисида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва статистика қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари, вилоятларнинг истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари олдида ҳисоб беради.           


8. Бўлимга раҳбарлик қилиш ҳокимларнинг тегишли даражадаги ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилади.


9. Бўлим бошлиғи:

бўлим фао иятига раҳбарлик қилади ва унга юклатилган вазифалар бажаоилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ваколати доирасида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг .қарорлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув юқори органларининг актлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан буйруқлар чиқаради;

бўлим ходимларини белгиланган тартибда ищга қабул қилади ва ишдан бўшатади, уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ўтказади.


10. Бўлимда бошлиқ ва бошқарув аъзоларидан иборат таркибда бошқарув ташкил этилади. Бошқарув аъзоларининг таркиби

ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

Бошқарув ўз мажлисларини мунтазам ўтказади, уларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболни белгилаш лойиҳалари иқтисодиётни ривожлантириш, ҳудудда бозор тузилмаларини шакллантириш, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия статистикаси масалалари истиқболни белгилашлар бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар кўриб чиқилади.


11. Бўлимнинг тузилиши ва штатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади


12. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.