Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.1992 й. 547-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика ("Ўзистиқболстат") давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.1992 й.

N 547



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА

("ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ") ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика ("Ўзистиқболстат") давлат қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Вилоятлар ҳокимликларининг истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси тўғрисида илова қилинаётган Намунавий Низом ва ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Намунавий Низом маъқуллансин.


3. Истиқболни белгилаш ва статистика органларининг жойлардаги мақомини ошириш мақсадида:

Қорақалпоғистон Республикасида Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги Иқтисодиёт ва статистика қўмитасига, Тошкент вилоятида ҳамда Тошкент шаҳрида истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаларига айлантирилсин;

истиқболни белгилаш ва статистика органларининг ҳудудий бўлинмаларига раҳбарлик қилиш ҳокимларнинг даражадаги ўринбосарларидан бирига юклатилсин;

истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг тегишли даражадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари жорий қилинсин. "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Давлат план комитети (ЎзССР Госплани тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1982 йил ноябрдаги 722-сон қарори (ЎзССР ҚТ 1982 йил, N 11, 38-модда) ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон Статистика давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1988 йил 7 майдаги 166-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 йил, N 5, 18-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг бўлимлари тўғрисидаги баъзи низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1983 йил 10 февралдаги 79-сон қарорининг 1-банди, "а" кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1983 йил, N 2, 4-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 11, 36-модда.