Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.07.1992 й. 642-XII-сон "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1992 й.

N 642-XII



"МУДОФАА ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган дақиқадан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:

"Конверсия тўғрисида"ги Қонуннинг лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига киритсин;

"Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини, давлат идораларини, бошқарув тизимларини сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ва ҳудудини мудофаага ҳозирлаш тўғрисида"ги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                 Ш. Йўлдошев