Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2002 й. 322-сон "Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар сафларидан заҳирага бўшатиш ҳамда фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил ҳизматга навбатдаги чақириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2002 й.

N 322



ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР

САФЛАРИДАН ЗАҲИРАГА БЎШАТИШ ҲАМДА

ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА

МУҚОБИЛ ҲИЗМАТГА НАВБАТДАГИ

ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган. муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан заҳирага бўшатилсин.


2. 1975-1984 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2002 йилнинг октябрь ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларни чақирилувчилар билан сифатли бутлаш мақсадида жойлардаги чақириш комиссияларининг ҳар томонлама таъминланишини ва самарали ишлашини ташкил этсинлар.


4 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) билан биргаликда чақириш участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини ҳамда уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин.


5. Махфий.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов