Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2000 й. 371-сон "Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар сафларидан захирага бўшатиш ҳамда фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2000 й.

N 371



ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР САФЛАРИДАН

ЗАҲИРАГА БЎШАТИШ ҲАМДА ФУҚАРОЛАРНИ

МУДДАТЛИ ХАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Умумий харбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан заҳирага бўшатилсин.


2. 1973-1982 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2000 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.


3. Махфий.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов