Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1996 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1996 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда ва узоқдаги гарнизонларда яшовчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари таъминотини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкадласи ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот", "Ўзбалиқ" давлат корпорациялари, "Ўзбексавдо", "Ўзгўштсутсаноат", "Ёғмойтамакисаноат", "Озиқовқатсаноат" уюшмалари ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳарбий дўконлар тармоқлари орқали сотиш учун мўлжалланган тегишли турдаги маҳсулотларни прогноз параметрларида назарда тутсинлар ҳамда уларнинг тўлиқ ҳажмда биринчи навбатда етказиб берилишини таъминласинлар.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва "Ўзмаишийхизматуюшма" ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёт фаолияти учун зарур шароитларни яратишда ҳарбий савдо корхоналари ва ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин, энг зарур саноат ва озиқ-овқат товарлари турлари билан тўлиқ ҳажмда таъминласинлар, маиший хизмат кўрсатиш ва ҳарбий савдо корхоналарига эга бўлмаган узоқдаги ва кам сонли гарнизонларда уларга маиший хизматлар кўрсатишга кўмаклашсинлар.


2. Марказий банкка ҳамда Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги корхоналари ва ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига халқ истеъмол товарлари сотиб олиш учун жойларда ўз бўлимлари орқали уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта маблағ билан таъминлаш ставкаси доирасида кредит берилишини  таъминлаш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бош бошқармасига 1996 йилнинг тўртинчи чорагида 25 млн сўм миқдорида айланма маблағлар ажратсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1997 йилги адресли дастурни шакллантиришда 1-иловага мувофиқ ҳарбий дўконлар, зобитлар ошхоналари ва аскарлар чойхоналари қурилишига капитал маблағлар лимитини назарда тутсин.


5. Жойлардаги ҳарбий савдо органларига улар томонидан ноозиқ-овқат товарларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотларидаги ҳарбий дўконлар тармоғи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотишга рухсат берилсин.


6. Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ ҳарбий савдо объектларини балансдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига текин берсинлар.


Берилаётган иншоотлар жойлашган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид тегишли давлат далолатномалари белгиланган тартибда расмийлаштирилсин ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига берилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 октябрдаги

372-сон қарорига.

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

янгидан ташкил этилаётган гарнизонларида

қуриладиган ҳарбий савдо объектлари

РЎЙХАТИ

Гарнизонлар


Мавжудлари


Норма бўйича

эҳтиёж


Қурилиши керак


Ҳарбий

дуконлар

сони

кв.м.


зобитлар

ошхонаси

сони/

ўрин


аскар

лар

чойхо

наси,

сони/

ўрин


ҳар

бий

дўкон

лар

сони/

кв.м


зобит

лар

ошхо

наси

сони/

ўрин


аскар

лар

чойхо

наси

сони/

ўрин


ҳарбий

дўкон

лар

сони/

кв.м


зобит

лар

ошхо

наси,

сони/

ўрин

аскар

лар

чойхо

наси

сони/

ўрин

1.

Жиззах (авиация

билим юрти


2/58

1/40

1/24

2/120

1/70

1/60

-/62

/30

/36


ва бригада)


1/24



2/120

1/40

1/60

1/96

1/40

1/60

2.

Хайробод (бригада)





2/120

1/70

1/100

2/120

1/70

1/100

3.

Хонобод (бригада)


1/16

1/32


2/120

1/70

1/100

1/104

/38

1/100

4.

Бухоро (бригада)


1/85


1/36

2/120

1/70

1/100

1/35

1/70

/64

5.

Навоий (бригада)


1/50


1/60

2/120

1/70

1/100

1/70

1/70

/40

6.

Қўқон (полк ва

батальон)


1/55



2/120

1/50

2/80

1/65'

1/50

2/80

7.

Бахмал (батальон)


1/18



1/40


1/40

--/22


1/40

8.

Муборак (икки

батальон)





2/80


2/80

2/80


2/80

9.

Марғилон

(батальон)





1/40


1/40

1/40


1/40

10.

Чубота (батальон)





1/40


1/40

1/40


1/40

11.

Ҳисорак (батальон)





1/40


1/40

1/40


1/40

12.

Пачкамар (батальон)


1/35



1/40


1/40

/5


1/40

13.

Толимаржон

(батальон)


1/20



1/40


1/40

/20


1/40

14.

Бозоргон (батальон)


1/40



1/40


1/40



1/40

15.

Жаслик (батальон)


1/40



1/40


1/40



1/40

16.

Ровот (отлиқ

дивизион)


1/28



1/40


1/40

/12


1/40

17.

Газли (рота)




1/20



1,20



Жами:


13/469

2/72

3/120

26/1300

7/440

19/1040

3 13/831

5/368

16/920;

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 октябрдаги

372-сон қарорига.

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

балансига берилаётган бинолар ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

N

Ҳокимликлар

Объектнинг номи ва

унинг тавсифи


Жойлашган

ўрни


1.

Тошкент вилояти

ҳокимлиги


Чирчиқ гарнизонининг

қандолатчилик цехи,

майдони 73,0 кв.м


Чирчиқ ш.,

2-мкр-н, 43




Ҳарбий ателье, майдони

503,4 кв.м


Чирчиқ ш., Тинчлик

кўчаси, 11




13-сон ҳарбий дўкон,

майдони 75 кв.м


Чирчиқ ш.,

2-мкр-н, 38




Ҳарбий универмаг,

майдони 196,6 кв.м

Чирчиқ ш., Сапёрная

кўчаси, 5


2.

Самарқанд вилояти

ҳокимлиги

1-сон ҳарбий дўкон,

майдони 127,1 кв.м


Самарқанд ш.,

Мустақиллик

кўчаси, 35


3.

Андижон вилояти

ҳокимлиги


3-сон ҳарбий савдо бошқармаси

биноси, майдони 90,0 кв.м


Андижон ш.,

Пушкин кўчаси, 4




1-сон ҳарбий дўкон,

майдони 155,0 кв.м


Андижон ш., Ленин

кўчаси, 27




3-сон ҳарбий дўкон,

майдони 62,0 кв.м

Андижон ш., Ленин

кўчаси, 3




Зобитлар ошхонаси,

майдони 345,1 кв.м

Андижон ш., Ленин

кўчаси, 36




Ҳарбий ателье,

майдони 111,6 кв.м


Андижон ш., Ленин

кўчаси, 36