Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1991 й. 10-сон "Ўзбекистон ССЖ Фанлар академиясининг академиги С.А. Азимовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1991 й.

N 10



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

АКАДЕМИГИ С.А. АЗИМОВНИНГ ХОТИРАСИНИ

АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон ССЖда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, ЎзССЖ Фанлар академиясининг академиги С.А. Азимовнинг юқори энергиялар физикаси, қаттиқ жисм физикаси, гелиоматериалшунослик соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, юқори малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашдаги катта хизматларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Фанлар академиясининг "Физика-Қуёш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига С.А. Азимов номини бериш тўғрисидаги ЎзССЖ Фанлар академиясининг таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ижроқўми ва ЎзССЖ Маданият вазирлигига ёдгорлик тоши тайёрлаш ва уни академик С.А. Азимов қабри устига ўрнатиш, академик С.А. Азимов ишлаган ЎзССЖ Фанлар академияси Физика-техника институти биносига ва у яшаган уйга ёдгорлик тахталари ўрнатиш вазифаси топширилсин.


3. Ёдгорлик тоши тайёрлаш ва қуриш, ёдгорлик тахталари ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар ЎзССЖ Фанлар академияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 1, 2-модда.