Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1996 й. 191-сон "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компаниясининг устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1996 й.

N 191



"ЎЗБЕКИНВЕСТ" МИЛЛИЙ СУҒУРТА

КОМПАНИЯСИНИНГ УСТАВ ФОНДИ

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекинвест" Миллий суғурта компаниясининг ички ва xалқаро суғурта бозорларидаги фаолиятини фаоллаштириш, молиявий салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компанияси директорлар кенгашининг унинг устав фондини ошириш ҳамда компаниянинг 1995 йилги фойдаси ҳисобига уни миллий валютада 200 млн. сўмгача етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

қарорнинг 3-банди биринчи хатбошидаги ва "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-бандидаги "50 миллион сўм" сўзлари "200 миллион сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов