Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 15.11.2010 й. 1 мб-сон "2011 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.12.2010 й. 2164-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.12.2010 й.

N 2164




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.11.2010 й.

N 1 мб


ҚАРОРИ



2011 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


(2010 йил 26 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 165-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари - 2010 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари - 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2009 йил 16 ноябрдаги 4-сонли "2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2055, 2009 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 549-модда) 2011 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Раис                                                                                                     Б. Тўраев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 478-модда.