Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 10.11.2008 й. 4-сон "2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.12.2008 й. 1880-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2008 й.

N 1880

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.11.2008 й.

N 4


ҚАРОРИ



2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 23 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-cон, 219-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 169-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари - 2008 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари - 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.


3. 2009 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 18-сонли "2008 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2007 йил 15 декабрь, рўйхат рақами 1748 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 529-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2008 йил 21 июлдаги 3-сонли "2008 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2008 йил 16 август, рўйхат рақами 1748-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 339-модда).


4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат статистика қўмитаси раиси                                      Ғ. Қудратов



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 506-модда.