Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.1994 й. 74-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 февралдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг

Махсус жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ



I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг статистика ҳисоботи билан қамраб олинишининг аҳволи ва унинг ишончлилиги тўғрисида" 1993 йил 2 декабрдаги 588-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низом Махсус жамғарманинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси барча бўлинмалари учун мажбурий бўлган тартибини назарда тутади.

Махсус жамғарма статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга доир тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.



II. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидаги воситалар орқали статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашни таъминлаш "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Махсус жамғармасининг асосий мақсади ҳисобланади:

статистика маҳаллий органларини техника билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш учун маблағларни Махсус жамғармада жамлаш;

давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш;

статистика органлари ходимларининг статистика ахборотлари сифатини таъминлашдан моддий манфаатдорлигини ошириш.



III. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


Махсус жамғарма статистика ҳисоботларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри топширмаганлик учун хўжалик юритувчи субъектларга республикада амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан тушадиган маблағлардан шаклланади.

Жарималардан олинган сумманинг ҳаммаси қуйидагиларга йўналтирилади:

50 фоизи - Республика махсус жамғармасига;

50 фоизи - истиқболни белгилаш ва статистика маҳаллий органларининг махсус жамғармаларига.

Махсус жамғармаларга тушган маблағлар "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг ҳамда истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус счётларида жамланади.

Махсус жамғармаларга маблағларнинг тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Махсус жамғармага маблағларни ўз вақтида ўтказиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. МАХСУС ЖАМҒАРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ


Махсус жамғармалардан қуйидагилар учун фойдаланилади:

статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш;

статистика кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

сервис-марказларни ва ўқув хоналарини жиҳозлаш;

статистика органлари мутахассисларининг статистик ахборотларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлашдан моддий манфаатдор қилиш;

вакиллик харажатлари;

халқ хўжалиги тармоқларида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг аҳволини текширишни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва мусодара қилинмайди.



V. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА УНИНГ ҲИСОБОТИ ТАРТИБИ


1. Махсус жамғармаларнинг молия ресурслари банк бўлимларида алоҳида жорий счётларда ҳисобга олиб борилади.


2. Жамғармаларнинг сарфланишини жорий ҳисобга олиб бориш "Бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш" дафтари бўйича юритилади.


3. Жамғарма бўйича ойлик ҳисоботлар йиғма ведомостда акс эттирилади, унда мазкур счёт бўйича барча операциялар маблағ билан таъминланади ва мемориал ордерда ўз аксини топади.


4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари, ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг тўғри юритилаётганини назорат қилиш учун, йилнинг ҳар бир чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача йил чораги бўйича ҳисоботларни топширадилар.

Жамғармани маблағ билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот кўпайиб борувчи якун бўйича тузилади.