Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2006 й. 12-сон "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2006 й.

N 12




"ЗУЛФИЯ" НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИ КОМИССИЯСИНИНГ ЯНГИ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 34-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш.Мирзиёев.





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 февралдаги

12-сон қарорига

ИЛОВА


"Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг

ТАРКИБИ

Иномова С.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси


Қосимов Р.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Муҳитдинова А.

Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси, Комиссия раисининг ўринбосари


Алимжанова Д.

"Соғлом авлод учун" Халқаро хайрия жамғармаси ижрочи директори, Комиссия масъул котиби


Абдуллаева Ш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, иқтисод фанлари доктори, профессор


Абдуллаев Р.

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби


Абдураҳимова Ф.

Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенат аъзоси


Абдураҳимова Ф.

Ўзбекистон давлат Конверваторияси Оркестр дирижёрлиги кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Алимова Д.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тарих институти директори, профессор


Ашуров С.

"Туркистон" газетасининг бош муҳаррири


Ҳожиматов М.


Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари

Жўраев Т.

Халқ таълими вазири


Иқбол Мирзо

"Ассалом Ўзбекистон" студияси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири


Мўминова З.

Шоира


Саидов С.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Сайфуллаев Б.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Тошмуҳамедова Д.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисинниг Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" социал-демократик партиясининг раҳбари


Убайдуллаева Р.

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


Убайдуллаев Б.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


Қосимов Ж.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги директорининг ўринбосари


Қурбонова Н.

Республика "Томоша" болалар студиясининг раҳбари


Қўзиев Т.

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси


Изоҳ: Республика комиссиясининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.