Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.1993 й. 218-сон "Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Давлат мукофатини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.1993 й.

N 218



ЁШ МУАЛЛИФЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ

АСАРЛАРИ ВА ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРИ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУКОФАТИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида" 1992 йи 28 августдаги Фармонини бажариш юзасидан ҳамда илм-фан ва маданият соҳасида республика ёш фуқароларининг бунёдкорлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамдси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилсин. Ҳар бири республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида олтита мукофот белгилансин.

Мукофотлар 1993 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунида берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти:

энг яхши адабиёт, санъат ва архитектура асарлари учун - ҳар бир соҳада биттадан мукофот;

ижтимоий, табиат ва техника фанлари соҳаларида илм-фан ва техниканинг устивор йўналишларидаги энг яхши тадқиқотлар учун - ҳар бир соҳада биттадан мукофот берилади.


3. Қўйидагилар тасдиқлансин:

Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом (1-илова);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти бўйича Комиссиянинг таркиби (2-илова).


4. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофоти бўйича Комиссия:

бир ой муддатда лауреатлик дипломи ва фахрий белги эскизларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин;

Давлат мукофотини беришга доир ташкилий ишларни мувофиқлаштириб борсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлаганидан сўнг кучга киради.


6. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти бўйича Комиссиянинг қарорига биноан Давлат мукофоти совриндорларининг айрим асарлари махсус нашр этилиб, эълон қилиниши белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Комиссиянинг қарорларига асосан ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлган ишларни сифатли нашр этишни таъминласин.


7. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреатлари 30 ёшга тўлгунга қадар қуйидаги имтиёзлардан фойдаланишлари белгилаб қўйилсин:

айрим коммунал ва маиший хизмат ҳақини 50 фоиз чегириб тўлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофоти бўйича Комиссияси билан келишиб, 1993 йил 1 сентябрга қадар ана шундай имтиёзларни бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур мақсадлар учун зарур бўлган маблағлар ажратишни назарда тутсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 11 майдаги

218-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий

ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат мукофоти тўғрисида Низом

ва уни бериш тартиби


1. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти ижодкор ёшларнинг хизматларини ва ижодий ютуқларини эътироф этиш ҳамда мустақил Ўзбекистон фуқароларининг ёш авлодини маънавий барқарор устириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида берилади.

Асарлари ва илмий ишланмалари мутахассисларнинг юксак баҳосини олган ва халқнинг маънавий бойлигига муносиб ҳисса қўшадиган 30 ёшгача бўлган ёш ижодий ходимлар, олимлар ва турли касб мутахассислари мукофот олишга даъвогар бўлишлари мумкин.


2. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофоти олишга тақдим этилган асарлар вазирликлар, идораларнинг ҳайъатлари, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг бошқарувлари, фанлар академияларининг раёсатлари, бирлашмалар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг илмий-техника ва илмий кенгашлари, ижодий уюшмаларнинг бадиий ва таҳрир кенгашлари, корхоналар ва муассасаларнинг меҳнат жамоалари томонидан кўрсатилади.

Ишларни мукофотга кўрсатиш ва номзодлар таркибига номзодлар танлаш иш жойидаги меҳнат жамоаларида ҳар томонлама муҳокама қилингандан кейин яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг бошқа давлат мукофотларини олган (ёки номзоди қўйилган) ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофотини олишга тақдим этилмайди.


3. Энг яхши асарлар ва илмий ишланмалар учун Давлат мукофотига тавсия этилган даъвогарлар жамоаси 5 кишидан ошмаслиги керак.

Чет давлатлар фуқаролари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган ишлашни бажарадиган ва асарлар яратаётган бўлса ҳамда мамлакатмиз муассасалари, ташкилотлари ва корхоналари ишларининг дастурини бажаришга кўмаклашаётган бўлса, даъвогарлар жамоасига киришлари мумкин.

Фақат маъмурий-ташкилий белгиларга кура ёхуд маслаҳат ишлари бўйича шахслар даъвогарлар жамоасига киришига йул қўйилмайди.

Муаллифлар жамоасига энг яхши асарлар ва илмий ишланмалар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофоти йилда бир марта берилади.


4. Энг яхши асарлар ва илмий ишланмалар учун Давлат мукофотини олишга даъвогар ишлар куриб чиқиш учун қўйидаги ҳужжатлар билан қўшиб берилади:

машинада ёзилган, матн бўйича зарур иллюстрацияли иш (ишлар цикли аннотацияси);

мазкур соҳа бўйича етакчи мутахассисларнинг фикрлари;

асарлар ва ишларнинг рўйхати;

илмий мақолаларнинг кўчирмалари, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий натижалардан фойдаланганлик тўғрисидаги далолатномалар;

муаллифларнинг ижодий улушларини акс эттирувчи фотонусхалар, видеонусхалар, овоз ёзувлар ва бошқа материаллар;

иш жойидаги коллегиал органнинг (илмий кенгаш, бадиий кенгаш ва бошқалар) ишнинг қадр-қиммати ва муаллифнинг шахсий ҳиссаси ҳақида яширин овоз бериш йўли билан қабул қилган асосли хулосаси;

кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақаси;

4 см X 6 см ҳажмли фотосурат - 4 дона.

Барча ҳужжатлар 2 нусхада тақдим этилади.

Ишнинг (аннотациянинг) ҳар бир нусхаси юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар билан бирга муқоваланган ёки папкага жойланган бўлиши керак. Муқовада ёки папкада даъвогарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи, ишни тавсия этган муассасанинг номи кўрсатилади.

Бошқа материаллар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, макетлар ва ҳоказолар бир нусхада топширилади.


5. Давлат мукофотлари берилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофотлари бўйича Комиссия ишларни пухта экспертиза қилади ва танлайди.

Комиссия вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, илмий тадқиқот институтлари, олий уқув юртлари, жамоат ташкилотларининг тавсияси бўйича таниқли ижодий ходимлар, йирик олимлар ва мутахассислардан таркиб топади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 4 йил муддатга тасдиқланади, кейинчалик камида унинг таркибининг 1/2 қисми албатта ўзгартирилади.

Комиссия таркиби ва ундаги ўзгаришлар ҳақидаги ахборот ёшлар муатбуотида эълон қилинади.

Комиссия фаолияти соҳасига қуйидагилар киради:

ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофотига кўрсатилган ишларни қабул қилиш ва олдиндан кўриб чиқиш;

танловда қатнашиш учун энг яхши асарларни танлаб олиш;

танловга қўйилган ишларни ҳар томонлама муҳокама қилиш;

Давлат мукофотини бериш ҳақида қарор қабул қилиш;

ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотининг лауреатлари дипломларини, гувоҳномаларини ва фахрий нишонларини расмийлаштириш;

лауреатларга мукофотнинг пул қисмини тўлаш.

Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофоти даъвогорлигига курсатмлган ишларни олдиндан куриб чиқиш ва экспертиза қилиш учун етакчи олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;

мукофот олишга курсатилган ишларии вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар, корхоналар, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг экспертлик хулосасини олишга жунатиш;

Комиссия аъзоларини ва экспертларни куриб чиқилаётган даъвогарларнинг ишлари ва ижодий ҳиссалари натижалари билан жойнинг ўзида танишиш учун юбориш;

ўз муҳрига, бланкаларига, тамғаларига эга бўлиш.


6. Ёш муаллифларнииг асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофотига даъвогар бўлган муаллифларнинг ишлари ва муаллифлар жамоаси Комиссия томонидан икки босқичда кўриб чиқилади. Биринчи босқичда мукофотга даъвогарлик танловида қатнашиш учун ишлар ва муаллифлар жамоаси танланади, иккинчи босқичда мукофотларни бериш ҳақида қарор қабул қилинади. Танловга ишларни кўрсатиш учун улар камида 1/2 овоз олиши керак, мукофотларни бериш учун эса - Комиссиянинг ҳозир бўлган аьзоларидан камида 2/3 қисми овоз бериши керак. Ҳар икки ҳолда овоз бериш яширин ўтади.

Овоз бериш натижасида ишларнинг биронтаси керакли овоз олмаган ёки икки ёки бир неча асар тенг овоз олган баъзи ҳолларда такрорий овоз беришга йўл қўйилади. Такрорий овоз бериш фақат бир марта ўтказилади.

Мукофотга даъвогарликка Комиссия аъзосининг иши қўйилган бўлса, Комиссия аъзоси бу асар кўриб чиқилаётган вақтда қатнашмайди ва кворумни белгилашда ҳисобга олинмайди.


7. Танловга қўйилган ишлар ҳар томонлама ва пухта муҳокама қилиниши керак.

Танловда қатнашишга қўйилган ишлар билан жамоатчиликни кенг таништириш учун уларнинг рўйхати мазкур асарни тавсия этган муаллифларда ташкилотлар кўрсатилган ҳолда Комиссия томонидан "Туркистон" ва "Молодежь Ўзбекистона" газеталарида эълон қилинади

Муҳокамаларни ўтказиш матбуотда, радио, телевидениеда, олимларнинг мажлисларида, илмий-техника, бадиий ва таҳририят кенгашларида, коллегиал органларнинг мажлисларида ва меҳнат жамоаларида уюштирилиши мумкин.

Мана шу муҳокамалар, билдприлган фикрлар, танқидий мулоҳазалар ва таклифлар материаллари Комиссия томонидан мукофотларни бериш ҳақида арорлар қабул қилинаётганда кўриб чиқилади.


8. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотини бериш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.


9. Кўриб чиқиш муддатлари:

ҳужжатларни қабул қилиш - 1 майдан 31 майгача;

ишларни экспертиза қилиш - 1 июндан 30 июнгача;

ишлар танлови - 1 июлдан 31 июлгача;

қарорларни тасдиқлаш - 1 августдан - 30 августгача.


10. Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофотига сазовор бўлган шахсларга лауреатлик дипломи ва фахрий нишони топширилади. Мукофотнинг пул қисми муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади.


11. Мукофотни бериш билан боғлиқ бўлган низоли масалалар, аризалар ва шикоятлар ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Давлат мукофоти бўйича Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Низоларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 11 майдаги

218-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмаларига

Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти бериш Комиссиясининг

ТАРКИБИ

Салоҳиддинов М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти, комиссия раиси


Азимов У.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари


Шукуров Э.

-

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитасининг шўъба мудири, комиссия котиби


Комиссия аъзолари:

Абдуваҳобов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси


Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


Орзиматов А.

-

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитасининг биринчи котиби


Ахмедов Р.

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси


Аюпов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси


Ғуломов С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аьзоси


Жалолов Б.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиннг биринчи котиби


Жураев X.

-

Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясининг раиси


Зокиров Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


Қориева Б.

-

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг раиси


Каримов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Кимсанбоев X.

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоси


Назаров Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси


Петрова О.

-

“Молодежь Ўзбекистона” газетасининг бош муҳаррири


Раззоқов Ж.

-

“Туркистон” газетасининг бош муҳаррири


Рашидова С.

-

химия фанлари доктори, профессор


Саидов А.

-

ҳуқуқшунослик фанларм доктори, профессор


Ҳайитбоев Э.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 5, 17-модда.