Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.1992 й. 38-сон "Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлимини Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги (агентлиги)га айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.1992 й.

N 38




БУТУНИТТИФОҚ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАКИЛЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

БЎЛИМИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ВАКИЛЛИГИ (АГЕНТЛИГИ)ГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги, шунингдек, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга тааллуқли амалдаги қонунларга биноан, Муаллифлик ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон (Женева) конвенцияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари Декларациясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг халқаро фаолиятини таъминлаш ҳамда етук миллий адабиёт, фан ва санъат асарларини тарғиб қилиш мақсадида 1992 йил январдан бошлаб Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлими Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигига айлантирилсин. Унинг ходимлари сони 11 нафардан иборат этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг илова қилинган Низоми тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган тегишли қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, ноширлик, театрлашган концерт ташкил этиш билан шуғулланадиган ва ўз фаолиятида турли санъат намуналаридан фойдаланадиган ташкилот ва муассасалар, корхоналар, ширкатлар, хусусий фирмалар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги идораси ходимларига 1992 йил учун Вакиллик ўз даромади билан қоплай ололмайдиган сарф-харажатларига маблағ ажратишии назарда тутсин ҳамда 1,5 смена ишлайдиган енгил автомашина сақлаш учун лимит ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, вакилликнинг харажатлари даромадлардан ошиб кетганда камомад давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги бир ой мобайнида ўз фаолиятини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов