Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1994 й. 575-сон "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.1994 й.

N 575



ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида" 1994 йил 24 ноябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилмаётган ерларни ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун, тажриба тариқасида бериш ҳақидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда туманлар ва шаҳарларда фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун ер майдонларини сотишнинг ташкилий ишларини ҳал этиш мақсадида ер майдонлари ажратиш бўйича I ишловчи махсус комиссиялар ташкил этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг таклифлари бўйича жойларда сотиш ҳуқуқисиз фукароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун ер майдонларини сотишга оид ким ошди савдоларини ташкил этсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ернинг амалдаги бахосини ҳисобга олган ҳолда якка тартибда уй-жой қурилиши ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун берадиган ернинг янги солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида, ер солиқи бўйича амалдаги имтиёзларни қисқартириш тўғрисидаги таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Марказий банки бир ой муддатда мерос қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ошди савдосида сотиб олинган ер майдонларини якка тартибда уй-жой қурилишига мақсадли кредитлар олиш учун банкка гаров қўйиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги таклифларни тайёрласинл Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари И.X. Журабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов