Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1992 й. 579-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига қўшимча лавозим киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.12.1992 й.
N 579
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ ТУЗИЛМАСИГА ҚЎШИМЧА
ЛАВОЗИМ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг маданий ривожланиши билан боғлиқ бўлган масалаларни чуқурроқ ўрганиш ва зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм бўлими тузилмасига қўшимча равишда маданий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов