Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби (ЎзР ВМ 27.11.1993 й. 575-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 27 ноябрдаги

575 сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг*

ИШ ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматм фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.


3. Вазирлар Маҳкамасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг, Бош вазирнинг, унинг ўринбосарларининг, вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Вазирлар Маҳкамасининг таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларининг фаолияти, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг, доимой, вақтинчалик комиссияларининг, Ҳукуматнинг бошқа ишчи органларининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига рахбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти - Вазирлар Маҳкамасининг Раиси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг топшириғига биноан Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкип қилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.



II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


1. Вазирлар Маҳкамасининг иши йил чораги ёки ярим йиллик режаларга мувофиқ олиб борилади.

Муҳим давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий муаммоларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли тадбирлари ишлаб чиқилади, улар Бош вазирнинг ўринбосарлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.


2. Иш режаси лойиҳасига масалаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда киритадилар.

Умумлаштирилган таклифлар режалаштириладиган давр бошлангунгача 20 кундан кечикмай Раёсатга кўриб чиқиш учун киритилади.


3. Режалаштирилган масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартиришга ёки уларни чиқариб ташлашга Вазирлар Маҳкамасининг Раиси рухсат беради.


4. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати иш режасининг ўтган давр мобайнида қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишдга эшитиб боради.



III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА МАСАЛАЛАРНИ

КИРИТИШ ТАРТИБИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган масалалар киритилади.

Масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган (хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлган) ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.

Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари, республиканинг вазирликлар, идоралар, корпорацияяар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар таркибига кирадиган бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари масалаларни Вазирлар Маҳкамасига фақат ўзларининг юқори идоралари орқали, давлат секторига кирмаган корхоналар эса - ўзлари жойлашган ҳудуд ҳокимликлари ёки ўзларининг республика органлари орқали киритадилар.


2. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳар бир масала бўйича, одатда, давлат тилида аниқ баён қилинган, асосланган қарор ёки фармойиш лойиҳаси, шунингдек, масаланинг моҳияти баён этилган ва мазкур ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги асослаб берилган қисқача хат тақдим этилади.

Қарорлар, фармойишларнинг лоииҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мос бўлиши, уларда кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган ижрочилар олдига аниқ ифодаланган мақсад ва вазифалар қўйилган бўлиши, уларда амалга оширса бўладиган муддатлар белгиланиши керак.

Қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳаларида, зарурият бўлганда, илгари қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклиф назарда тутилади.


3. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда (янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно) Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди.


4. Олий Мажлисга киритиладиган қонун лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилгунга қадар барча манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олиниши шарт.

Бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюишалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг манфаатларига ёки ваколатига дахлдор бўлган қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳалари, шунингдек, уларга иловалар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар давлат ва хўжалик бошқарувининг мана шу органлари билан келишиб олинади.

Норматив тусдаги қарорларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳам келишиб олинади.

Ўзбекистонни ижтимоий-иқтосодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ҳамда республика бюджети билан боғлиқ бўлган қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари ёки таклифлар тегишли равишда Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан, моддий-техника таъминоти масалалари бўйича - "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан келишиб олиниши керак.

Қонунлар, қарорлар (фармойишлар)нинг лойиҳалари юборилган раҳбарлар, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ўзлари билан келишилаётган қонун лойиҳалари бўйича 10 календарь кун мобайнида, қарор лойиҳалари бўйича 3 календарь кун, фармойишларнинг лойиҳалари бўйича эса кўпи билан! 2 календарь кун мобайнида хулоса беришлари лозим.


5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган қонунлар, қарорлар, фармойишлар лойиҳаларининг асосланганлиги вa сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек, уларнинг манфаатдор ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олинганлиги учун шахсан жавоб берадилар.

Ушбу Иш тартибида кўрсатилган талабларга риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган қонун, қарор, фармойишлар лойиҳалари ва республикадаги ташкилотларнинг мурожаатлари зарур тартибда расмийлаштириш учун қайтарилади.


6. Тайёрланган ва келишилган қонун, қарор, шармойишларнинг лойиҳалари уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудирлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этилади.


7. Ҳужжатларнинг бошқа турларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш тартиби, шунингдек, улар бўйича ижрочиларга топшириқлар (кўрсатмалар, резолюциялар)ни етказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўрикнома билан белгиланади.



IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА УНИНГ РАЁСАТИ

МАЖЛИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ


1. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Раёсат мажлислари мунтазам, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларни Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олир боради.

Зарурият туғилганда шошилинч масалаларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг режадан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларига Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи ҳар қандай масалалар киритилади, "Ўзбакистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустаснодир.


3. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосарларининг раҳбарлигида бўлимлар тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мазкур Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига масала кирмтиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари биргаликда амалга оширадилар. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан тузиладиган комиссиялар амалга оширадилар.


4. Мажлис кун тартиби лойиҳаси бўлимлар таклифларига биноан мажлис бошланишидан камида 10 календарь кун олдин тайёрланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир билан келишилади. Кун тартиби келишилгандан кейин унга қўшимча масалалар фақат уларнинг розилиги билан киритилиши мумкин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига киритиладиган масалалар бўйича материаллар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади, у тайёрланган масалаларнинг сифати учун жавоб беради.

Қарор лойиҳаси Бош вазирнинг тармоқ бўйича ўринбосари, юридик бўлим, бошқа манфатдор бўлимлар, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар томонидан имзоланган бўлиши керак.

Лойиҳа билан бир вақтда қуйидагилар тақдим этилади: муҳокама қилиш дартиби, мажлисга таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати, қарор лойиҳасининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бўлимнинг киритилган масаланинг моҳияти қисқача баён қилинган хати.

Қарор лойиҳасини тўлиқ келишиб олиш имкони бўлмаган фавқулодда ҳолларда келишилмаган масалалар асослашлар, мулоҳазалар ва таклифлар билан биргаликда келишилганлик тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилиши керак.


6. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун киритиладиган материаллар бўлимлар томонидан мажлисдан 7 кун олдин топширилади.


7. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати ёки унинг топшириғига биноан - Бош вазир билан келишилади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисини, вилоятлар ва Тршкент шаҳар ҳокимликларини ҳамда мажлисга таклиф этиладиган бошқа шахсларни хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг мажлисга кегган-келмаганликларини назорат қилиш тегишгилиги бўйича вазирлар Маҳкамаси бўлимлар томонидан амалга оширилади.


8. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик суди раиси, Давлат назорати қўмитаси Ўздавтелерадио компанияси, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувларининг раислари, ЎзА Бош директори, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси доимий равишда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса - зарурият бўлганда таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.


9. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосарлар вазирлар Маҳкамаси бўлимлари мудирлари қатнашадилар. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул ходимлари мажлисларда тайёрлашда ўзлари қатнашган масалалар кўриб чиқилаётганда иштирок этадилар.


10. Мажлис материаллари Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларига, тегишли масалалар бўйича материаллар эса мажлисга таклиф этиладиган бошқа мансабдор шахсларга ҳам мажлисдан камида 3 календарь кун олдин тарқатилади.

Кун тартиби ва мажлис материалларини тарқатиш, Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларини, мажлисларда доимий равишда қатнашадиган республика идорагари раҳбарларини хабардор қилиш, таклиф этилганларни рўйхатга олиш ва мажлисга хизмат кўрсатин Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимлари билан биргаликда Ишлар Бошқармаси томонидан амалга оширилади.


11. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида масалалар бўйича ахборотлар Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикой Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Вазирлар Маҳкамаси бшлимларининг мудирлари томонидан баён қилинади.

Муҳокама этилаётган масала бўйича маъруза қилиш учун 10 минутгача (ривожланиш истиқболларини белгилаш ва республика бюджети масалалари бўйича - 30 минутгача), қўшимча маърузалар ва нутқлар учун - 7 минутгача, маълумот бериш учун - 3 минутгача вақт белгиланади. Зарур ҳолларда мажлисга раислик қилувчи бошқа вақтни белгилайди.


12. Мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлис тамом бўлгандан кейин қабул қилинган қарорнинг аниқ ифодаланган матни бўлим мудири томонидан имзоланган ҳолда мажлис баёнига киритиш учун Умумий бўлимга берилади. Мажлис баёни раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида қабул қилинган ҳужжатлар қарорлар ва фармойишлар шаклида чиқарилади.

Шошилинч тусдаги масалалар ўйича Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати уларнинг мажлислари, баёнида қайд этиладиган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай қарорлар ижрочиларга мажлис баёнидан кўчирма ҳолида етказилади.

Мажлис тамом бўлгач қарорлар фармойишлар, мажлис қарорларининг лойиҳалари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган бошқа материаллар Умумий бўлимга топширилади.



V. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ТАРҚАТИШ, ЭЪЛОН

ҚИЛИШ ВА КУЧГА КИРИТИШ


1. Вазирлар Маҳкамаси қарорлар, фармойишлар ва мажлис қарорларини қабул қилади. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарорлар шаклида чиқарилади, шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ёки мажлиснинг қарори шаклида чиқарилади.


2. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган қарор лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимлари ёки мажлисларда тузилган комиссиялар томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлис бўлиб ўтган куннинг эртасига имзолаш учун тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва биринчи ўринбосари билан келишилиши керак.


3. Айрим шошилинч масалалар ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этилиши зарур бўлмаган масалалар бўйича қарор лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари билан сўраб билиш тартибида келишилади ва расмийлаштирилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари улар имзоланган сана бўйича расмийлаштирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимлари томонидан тузиладиган тарқатиш рўйхати бўйича дархол ижрочиларга тарқатилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўпламида эълон қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳим ёки уларда назарда тутилган тадбирлар тезда амалга оширилиши зарур бўлган қарорлари кенг оммага дарҳол етказилиши зарур бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки Бош вазирнинг кўрсатмаси билан оммавий ахборот воситалари орқали умумхалққа маълум қилинади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорларида уларни кучга киритиш муддатлари кўрсатилади, бошқа ҳолларда улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари улар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.


7. Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилиниши керак бўлган қарорларининг асл нусхаларида қуйидаги ёзувлар бўлади: "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўпламида эълон қилинади", "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўпламида ва газеталарда эълон қилинади" ва ҳоказо.



VI. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ДОИМИЙ,

ВАҚТИНЧАЛИК КОМИССИЯЛАРИ ВА БОШҚА

ИШЧИ ОРГАНЛАРИ


1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органпарининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини ва хизматларни ҳамда фаолият тартибини белгилайди.


2. Давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифнар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан, шўяингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи арганларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларнинг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади.


4. Доимий комиссиялер томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлар уларга ташкилий-техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда бу материалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкиготларнинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.



VII. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА БОШҚА

МАСАЛАЛАРНИНГ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ


Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида (агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса) бажарилиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари киритилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш учун зарур ҳолларда ўрганишни ва пухта ишлаб чиқишни 3 кун мобайнида, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бир нача вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқаларнинг манфаатларига тегишли пухта ишлаб чиқишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича эса 10 кунгача муддатда (бошқа муддат белгиланмаган бўлса) таъминлайдилар. Бажариш муддатларини фақат топшиириқни имзолаган раҳбар узайтириши мумкин.

Агар топшириқ бир неча ижрочига тааллуқли бўлса, у ҳолда уни бажаришга масъул бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари ёки мувофиқлаштириш (чақириш) топширилган мансабдор шахс унинг бажарилишини ташкил этишга мажбурдир. Ижрочилар топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши учун баб-баравар жавоб берадилар.

Топшириқда қўйилган масалалар ҳал қилинган ёки асосий масала бўйича жавоб берилган тақдирда у бажарилган ҳисобланади.



VIII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБПИКАСИНИНГ

МДҲДАГИ МУХТОР ВАКОЛАТХОНАСИ


1. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси (Минск шаҳридаги Мухтор ваколатхона) МДҲда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади ҳамда МДҲ давлат бошлиқлари Кенгаши ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш бўйича доимий тезкор алоқани амалга оширади.


2. Ўзбекистон Реслубликасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси ўз фаолиятини Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган Низомга, МДҲ давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши қабул қилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги Мухтор ваколатхонаси Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистан Республикасига тааллуқли қарорларнинг лойиҳалари, бошқа ҳужжатлар ва тадбирлар ҳақида мунтазам хабардор қилиб туради.



IX. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ВАКОЛАТЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


1. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширади.


2. Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, фармойишларининг, мажлис қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш маҳкамасининг назорат бўлимлари томонидан таъминланади.


3. Вазирлар Маҳкамаси вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, концернлар. уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекиатонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлиги, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.


4. Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, маҳаллий бошқарув органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг назорат иши самарадорлигини ошириш ва тартибга солиш мақсадида ҳужжатлар ижросини назорат қилишнинг ягона тартиби жорий қилинади.

Ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиш ишларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш юритиш бўйича йўриқнома ҳамда Ҳужжатларнинг ижросини ва назоратини ташкил этиш, тартиби билан белгиланади.


5. Бажарилган қарорларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.



X. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАТЛАРИ, АРИЗАЛАРИ ВА

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА

КЕЛУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда келувчиларни қабул қилиш тартиби тегишли Низом билан белгиланади.


2. Фуқароларнинг хатлари аризалари ва шикоятлари билан ишлашни ва келувчиларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Вазирлар Маҳкамасининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими мудирига Вазирлар Малкамаси бўлимлари мудирларига юклатилади.



XI. ИШ ЮРИТИШ


Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш Бош вазир томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


-------------------------

* Кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади.