Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.1997 й. 61-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.1997 й.

N 61



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ ВА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

НАЗОРАТ КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва бозор муносабатлари принципларини амалга ошириш, дон тайёрлашда, фойдаланишда, уни ҳисобга олишда давлат тартибини ўрнатиш, ишлаб чиқаришдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган барча участкаларда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ва аҳолини дон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Назорат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дон тайёрлашдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча босқичларида корхоналарни бошқариш масалаларини мувофиқлаштириш;

бозор муносабатлари механизмларини рўёбга чиқариш, монополияга қарши қонунчилик талабларини бажариш ва дон маҳсулотлари тизимида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

дон ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, зарур бўлганда, донни импорт қилиш юзасидан таклифлар киритиш;

хўжаликлар томонидан сотиладиган бошоқли дон давлат хариди ҳажмлари бўйича ва доннинг харид нархлари юзасидан таклифлар тайёрлаш. Корхоналар билан хўжаликлар ўртасида шартномалар тузилишини таъминлаш, ўз вақтида аванс бериш ва дон маҳсулотлари тизими корхоналари билан дон етиштирувчи хўжаликлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

бошоқли дон тайёрлашни назорат қилиш, уларнинг сақланишини таъминлаш ва талон-тарож қилинишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

корхоналар ва омборлардаги дон, ун ва бошқа маҳсулотлар ресурслари ҳисобга олинишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, дондан оқилона фойдаланишни, ун сарфини, шу жумладан нон пишириш учун ун сарфини мунтазам текшириш ва назорат қилишни таъминлаш;

корхоналарни ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш, хорижий сармояларни, илғор технологияларни жалб қилиш ва шу асосда маҳсулот турининг кўпайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

дон маҳсулотлари тармоғи марказий аппарати, вилоят уюшмалари раҳбар ходимларининг ва корхоналари раҳбарларининг ўз лавозимларига лаёқатлилигини ва касб малакаси даражасини мунтазам ўрганиш, уларнинг бозор ислоҳотлари талабларига ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқликлари юзасидан таклифлар киритиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Назорат кенгашига бир ой муддатда дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини такомиллаштиришга оид комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш топширилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир - Назорат кенгашининг раиси Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 3 февралдаги

61-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш

ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини

мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Кенгаш раиси


Обидов Қ.Ғ.

- Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кенгаш раисининг ўринбосари


Усмонов М.C.

- Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Қалибеков И.Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси департаментининг бошлиғи, Кенгаш котиби


Алимов Т.А.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Ҳамидов Б.С.

- Бош вазир ўринбосари, Молия вазири


Алматов C.А.

- Ички ишлар вазири


Одилов А.А.

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


Отаев А.А.

- "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари


Бурхонов Ф.Ж.

- Ўзбекбирлашув бошқаруви раиси


Гатаулин Ш.Қ.

- Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Жуманиёзов М.Ж.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Зинин В.И.

- Молия вазирининг ўринбосари


Муҳидов А.А.

- Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи


Муллажонов Ф.М.

- Марказий банк бошқаруви раиси


Мустафоев Б.М.

- Бош прокурор


Ҳамроев Н.Р.

- Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори


Файзиев C.О.

- "Ўзбексавдо" уюшмаси бошқаруви раиси


Эшмирзаев Қ.Э.

- "Ўздавдонинспекция" раиси


Эргашев Й.Э.

- "Ғаллабанк" бошқаруви раиси