Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2007 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2007 й.

N 204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ

АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда Департамент ходимларининг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 404-модда.