Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1993 й. 385-сон "Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1993 й.

N 385



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

СУВДАН ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРДА

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


Сув ресурслари тақчиллиги кучаяётган шароитда аҳоли ва халқ хўжалигини сув билан кафолатли таъминлаш ва ундан тежамли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича Вақтинчалик тартиб тасдиқлансин ва у 1993 йилнинг иккинчи ярмидан амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари ҳалқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида сувдан фойдаланишга бўлган талабчанликни оширсинлар ва сув хўжалиги органларига сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича тартибни амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги 1993 йил 1 октябрга қадар барча тайёргарлик ишларини амалга оширсин ва республиканинг сув истеъмолининг барча соҳаларида сувдан чекланган миқдорда фойдаланишга ўтиши учун барча ташкилий тадбирларни ниҳоясига етказсин. Бошқа вазирликлар ва идораларнинг ёрдам кўрсатиши зарур бўлган тақдирда тегишли таклифлар киритсин.


4. Бир кеча-кундузда 100 куб метрдан кўп сув олувчи барча сувдан фойдаланувчилар 1993 йилнинг 1 октябригача сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштирсинлар.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати мажмуи зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов