Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2006 й. ПҚ-369-сон "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2006 й.

N ПҚ-359



ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республиканинг ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, соҳа корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотишнинг бозор механизмларини ривожлантириш мақсадида:


1. "Ёғмойтамакисаноат" ва "Озиқовқатсаноат" уюшмалари муассисларининг умумий мажлиси томонидан мазкур уюшмаларни бирлаштириш ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасини ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси муассисларининг 1-иловага* мувофиқ таркибига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ички ҳамда ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, соҳани ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарига ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмларини кенгайтиришда кўмаклашиш;

ёғ-мой саноати корхоналарининг чигит ишлаб чиқарувчилар билан, жумладан, чигитни қабул қилиш, қатъий ҳисобга олиш ҳамда уларнинг сифати устидан таъсирчан назорат ўрнатиш масалаларида ўзаро муносабатларни изчиллик билан такомиллаштириш;

соҳа корхоналари томонидан пахта ёғи чиқишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотишда тегишли тартибга амал қилинишини таъминлаш;

соҳа корхоналарига ахборот хизматларини кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки:

корхона ва ташкилотлар Уюшмага эркин аъзо бўлиш ҳамда унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;

Уюшма ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига фаолият юритади.


4. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси бир ой муддатда муассислар умумий йиғилишини ўтказсин, ўз низомини тасдиқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган тамаки саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ижроия аппарати Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 73"а"-уй манзилида жойлаштирилсин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Уюшмани алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёғмойтамакисаноат" ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сонли ва "Озиқовқатсаноат" қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 189-модда.