Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2006 й. ПҚ-374-сон "Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2006 й.

N ПҚ-374



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УЛГУРЖИ

БАЗА-КОНТОРАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда улгуржи-харид ва товар айирбошлаш операцияларини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларининг айланма маблағларини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида:


1. 2006 йил 1 июндан бошлаб Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика Ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари уч йил муддатга ялпи даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқ бўлишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 343-модда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 206-модда.