Халқ таълими вазирлигининг 6-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 56/1-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 09/ҚҚ-сон "Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 04.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.03.2008 й. 1779-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.03.2008 й.
N 1779
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.03.2008 й. N 6 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.03.2008 й. N 56/1 |
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 04.03.2008 й. N 09/ҚҚ |
ҚАРОРИ
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф
битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида
вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 5 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 473-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Илова қилинаётган Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
Т. Джураев |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
А. Парпиев |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
З. Сатторов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 79-модда.