Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг номини ўзгартириш тўғрисида (ЎзР ВМ 26.07.2007 й. 154-сонли Қарори)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2007 й.

N 154




МАННОН УЙҒУР НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

ДАВЛАТ САНЪАТ ИНСТИТУТИНИНГ

НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг республикадаги театр санъати, кино, телевидение ва санъатнинг бошқа соҳаларида малакали мутахассислар тайёрловчи асосий таълим муассасаси сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини Ўзбекистон Давлат санъат институти деб қайта номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг "А.Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти деб қайта номлаш тўғрисида" 1990 йил 24 сентябрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1990 й., 9-сон, 34-моддд) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев