Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 105-сон, Халқ таълими вазирлигининг 42-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-357-сон "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 30.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 18.01.2006 й. 1541-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.01.2006 й.
N 1541
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.12.2005 й. N 105 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.12.2005 й. N 42 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
30.12.2005 й.
N 01-357
ҚАРОРИ
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг
малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида
(2006 йил 28 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛИНАДИ:
1. "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари" иловага кўра тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
О. Обидов |
Халқ таълими вазири
|
Т. Жўраев |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори |
Б. Исмоилов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 20-модда.