Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.1999 й. ПФ-2341-сон "Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибининг маошини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.07.1999 й.

N ПФ-2341



ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ПРОФЕССОР-

ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИНГ

МАОШИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим тизими профессор-ўқитувчилар таркибининг Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастурда кўзланган мақсадларни амалга оширишда тутган ўрни, уларнинг билимдон, касб жиҳатидан яхши тайёрланган, замонавий фикрлайдиган, ўзининг шахсий фикрига эга бўлган фуқароларни - Ўзбекистон ватанпарварларини тарбиялашдаги юксак масъулиятини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, олий ўқув юртлари ўқитувчилари меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида:


1. 1999 йил 1 сентябрдан олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибининг маоши меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг разрядларига биноан, бир разряд юқори кўтариш ҳисобига оширилиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, 1999 йил 10 августга қадар бўлган муддатда профессор-ўқитувчилар таркибининг янги маошларини кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармоннинг ижроси билан боғлиқ бўлган харажатларга бюджет маблағлари ажратилишини кўзда тутсин.


4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.Ҳамидов ва Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов