Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1998 й. 320-ф-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомини ва Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

04.07.1998 й.

N 320-ф



Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, 1998/99 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ёшларнинг уюшқоқлик билан қабул қилишни ва сифатли танлашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва Давлат тест маркази тасдиқланган Низомларни бажариш бўйича зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Аддия вазирлиги бир ҳафта муддатда "Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом"ни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июлдаги 282-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов