Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.1998 й. 196-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.1998 й.

N 196



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ ЛИЦЕЙЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1993 ЙИЛ 27 МАЙДАГИ

255-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишлаш учун таклиф этилаётган туркиялик мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги илтимосномаларига асосан кириш-чиқиш визаларини белгиланган тартибда консуллик йиғимлари олмасдан расмийлаштириб бериш юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишлаётган туркиялик фуқаролар, уларнинг оила аъзоларини давлат божларини тўлашдан озод қилиб, чиқиш-кириш виза муддатларини узайтириш, турар жойлардан рўйхатдан ўтказиш ҳамда бўлиш муддатларини узайтириш билан боғлиқ масалаларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилишини таъминлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов