Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.03.1997 й. 142-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 мартдаги

142-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Давлатлараро муносабатлар ва ташқи

иқтисодий алоқалар" факультети тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультети (кейинги ўринларда - Академия факультети деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг олий ўқув юртидан сўнг халқаро муносабатлар ва дипломатия, халқаро иқтисодий муносабатлар, сиёсат, ҳуқуқ ва иқтисодиёт соҳасидаги касбий таълим жараёнини халқаро таълим стандартларига мувофиқ амалга оширувчи ўқув бўлинмаси ҳисобланади.


2. Академия факультети давлатлараро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, дипломатия, халқаро сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги етакчи ўқув, илмий ва услубий марказ ҳисобланади.


3. Академия факультети ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Академия Уситави ва мазкур Низомга амал килади.



II. "ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ФАКУЛЬТЕТИНИИГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Академия факультети:

а) дипломатик кадрлар, олий маълумотли, чет тилларни биладиган, ташқи алоқалар соҳасида иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иктисодий алоқалар вазирлиги тизими, давлат ҳокимияти бошқаруви органлари, жамоат ва хўжалик тузилмалари учун халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни;

б) давлат дастурлари ва буюртмаларига мувофиқ ташқи алоқалар соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштиришни, оператив-таҳлилий материалларни тайёрлашни;

в) ташқи сиёсат, давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари илмий-услубий ишланмалар ва тадқиқотларни тайёрлаш ва нашр этишни амалга оширади.


5. Академия факультети таълим жараёнининг мақсади тингловчилар томонидан ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги зарур назарий ва амалий билимларнинг, ташқи алоқалар ташкилотчилик ва бошқарувчилик ишлари кўникмалари соҳасидаги ватанимиз ва чет эл фанининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш, шу жумладан, янги ахборот тизимларидан фойдаланиш, илмий-тадқиқот ишлари кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мутахассисликка оид ишлар учун зарур бўлган ҳажмдаги хорижий тилларни эгаллаш ҳисобланади.


6. Академия факультети қуйидаги йўналишлар бўйича касбий тайёргарликни амалга оширади:

халқаро муносабатлар тарихи, ташқи сиёсат ва дипломатия;

халқаро иқтисодий муносабатлар;

халқаро молия;

жаҳон ва минтақавий иқтисодиёт;

халқаро ҳуқуқ

дипломатия ва консуллик хизмати;

политология.



III. ФАКУЛЬТЕТДАГИ ЎҚУВ-ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ


7. Факультетдаги таълим мазмуни давлат таълими стандартлари асосида ишлаб чиқиладиган ва қабул килинадиган "Халқаро муносабатлар" ва "Халқаро иқтисодий муносабатлар" мутахассисликлари бўйича касбий намунавий таълим дастурлари билан белгиланади.


8. Таълим жараёни давлат таълими стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Академия факультетида;

ташқи сиёсат ва дипломатия;

жаҳон иқтисодиёти ва замонавий ҳалқаро иқтисодий муносабатлар;

халқаро ҳуқуқ;

халқаро молия институтлари;

Дипломатия ва консуллик хизмати;

хорижий тиллар кафедралари фаолият кўрсатади.

Академия ректори кафедраларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир

Ўқув жараёни факультет деканати томонидан ташкил этилади.


10. Факультетда машғулотларни ўтказишнинг қуйидаги шакллари белгиланади: лекциялар; семинарлар; видео дарслар; амалий ўйинлар (шу жумладан, ШЭХМдан фойдаланган ҳолда ясама (имитацион) ва таркибий моделлаштириш ўйинлари); рефери бўйича маслаҳатлар; контроль, курс, диплом ишлари; ишлаб чиқариш ва тил амалиёти; якуний тест имтиҳонлари; тингловчиларининг мустақил машғулотлари.


11. Академия факультети тингловчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқитишнинг юзма-юз сўраш шакли бўйича олиб борилади. Ўқитиш шакли ва муддати мақсадига қараб Академия томонидан белгиланади.


12. Ўқитувчилик ишига ўриндошлик тартибида ва соатбай тўлаш шартларида республика олий ўқув юртларининг етакчи олимлари, илмий-тадқиқот институтларининг, вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, шунингдек чет мамлакатлардан олимлар таклиф этилади. Чет мамлакатлардан олимлар ва мутахассислар контракт асосида ишлашга таклиф этиладилар.



IV. "ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР"

ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ


13. Академия факультетининг тингловчилари этиб энг аввал юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, - вазирликлар, идоралар тизими ва ҳокимликларнинг халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислари, шунингдек ҳақ тўлаш-контракт асосида чет тилларни биладиган ва ташқи алоқаларни амалга оширадиган жамоат хўжалик тузилмалари ходимлари қабул қилинадилар.


14. Академиянинг мазкур факультетига қабул қилинадиган тингловчилар сони Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.


15. Академиянинг мазкур факультетига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан тасдиқланган қабул қилиш қоидалари билан белгиланади.