Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 09.10.2009 й. 299-сон "Кон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.10.2009 й. 1784-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2009 й.

N 1784-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

09.10.2009 й.

N 299


БУЙРУҒИ



Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши

тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2009 йил 2 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон буйруғи билан тасдиқланган Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                        А. Икрамов






Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2009 йил 9 октябрдаги

299-сонли буйруғига

ИЛОВА


Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши

тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига

киритилаётган қўшимчалар


Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 38 - 43-позициялар қўшилсин:

38.

Диализатор*


39.

Артериядан қон ўтказувчи магистрал*


40.

Венага қон ўтказувчи магистрал*


41.

Артерия қон томири учун диализ игнаси*


42.

Вена қон томири учун диализ игнаси*


43.

Диализ учун катетер*


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 471-модда.