Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.04.2006 й. 169-сон "Асосий дори воситалари рўйхати"га қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.04.2006 й.

N 169


БУЙРУҒИ



"Асосий дори воситалари рўйхати"га

қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш ишларини яхшилаш ва аҳолига кўрсатилаётган даволашпрофилактика ёрдамининг сифатини ошириш мақсадида


ТАСДИҚЛАЙМАН:


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Асосий дори воситалари" рўйхатига қўшимча (илова)*.



БУЮРАМАН:


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 29 декабрда тасдиқланган 643-сон буйруғига иловага биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


1. ССВнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори М.Я.Ибрагимовага:

- ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган "Асосий дори воситалари" рўйхатига қўшимчани зарур миқдорда кўпайтириб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, республика миқёсидаги даволашпрофилактика муассасаларига, илмийтекшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, марказлари, сиҳатгоҳларига  етказилсин.


2. Республика "Саломатлик институти" директори З.Ж.Муталова ҳамда "Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш" газетаси бош муҳаррири вазифасини бажарувчи И.Соатовага:

- ушбу буйруқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида ҳамда "Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш" газетасида чоп этилсин.


Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.М.Хаджибаев ва вазир ўринбосари М.Х.Ходжибековларга юклансин.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                                 Ф. Назиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган