Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.1994 й. 378-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 21 июлдаги

378-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Якка тартибдаги врачлик фаолияти

(хусусий врачлик фаолияти) тўғрисида

НИЗОМ


1. Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) тўғрисида Низом "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада   тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 26 апрелдаги 85-сон қарорига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Хусусий врачлик фаолияти  бу врачларнинг киши касалликларини ташхис қилиш, даволаш ва унинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликлар хавфи омиллари ва касаллик асоратини аниқлашдан иборат барча масъулиятни  ўз зиммасига ҳамда мулкий жавобгарлигига олиб шахсий даромад (фойда) олиш учун жисмоний шахслар томонидан тиббий ёрдамнинг қулайлиги ва унинг аҳолига яқинлигини кенгайтириш, врачни эркин танлашни таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик дои-расида амалга ошириладиган ташаббускор врачлик фаолиятидир.

"Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ якка тартибда врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) билан шуғулланиш учун олинадиган рўйхатдан ўтказиш йиғимининг  чекланган ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида белгиланади.


3. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи врачлик дипломига эга бўлган ва танлаган ихтисоси бўйича камида беш йил ишлаган шахсларга маҳаллий давлат органларида рўйхатдан ўтгандан ҳамда хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олгандан кейин берилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси томонидан якка тартибда врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим олинади.


4. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган тегишли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида махсус ташкил этилган комиссияга топширилади.

Лицензияни бериш (бермаслик) тўғрисидаги қарор турли расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 20 кундач кечикмай қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиргигининг махсус комиссияси лицензияни беришда кўрсатиладиган тиббий хизматнинг аниқ турларини аниқ тиббий мутахассисликлар бўйича белгилайди.


5. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врач исталган банкда ҳисоб-китоб ва бошқа счетларни очишга хақлидир.


6. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун келган, врачлик дипломи бўлган хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган тақдирда ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида касби бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш учун (агар ҳалқаро шартнома ёки битимларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) олдиндан аттестациядан ўтишлари керак.


7. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия беш йилгача муддат билан берилади. Аризачининг асосланган илтимосига биноан лицензиянинг  амал қилиш муддати, белгиланган миқдордаги пошлинани тегишли равишда тўлаган ҳолда яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатини узайтириш ёзма равишда тасдиқланади.

Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза унинг амал қилиш даври тугашидан камида икки ой олдин берилади.


8. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия уни берган ташкилот томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:


а) агар лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;

б) агар хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланаётган шахс лицензияда кўзда тутилмаган ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида хусусий врачлик фаолиятида қўлланиш тақиқланган фаолият билан шуғулланса;

в) тиббий ёрдамга бўлган ҳуқуқлари миллий, ирқий, жинсий ёки тил тамойиллари бўйича фуқароларнинг камситилишига доир врачларнинг хатти-харакатлари тўғрисида бир неча марта ва асосланган шикоятлар тушса;

г) беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса:

д) нотўғри даволашни тайинлаш ёки нотўғри ташҳис қўйиш беморнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

е) врачлик сири бузилганда ёки унга риоя қилинмаганда;

ж) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни юқорида кўрсатиб ўтилган асосларга биноан бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган орган бу ҳақда хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсни рўйхатдан ўтказган жойдаги ҳокимликка ҳам ёзма равишда маълум қилади

Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс лицензия берилмагани ёки хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган вақтдан бошлаб ўттиз кун муддатда лицензия бермаслик тўғрисидаги қарор ҳамда хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ва кўрган зарарини ундириш бўйича судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақлидир.


9. Эркин рақобатни чеклаш мақсадида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчининг обрўсига путур етказишга   қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл кўйилмайди.


10. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачга тегишли тиббий маълумотга эга бўлган кўпи билан уч нафар тиббиёт ходимини (фельдшер, хамшира, лаборант, техник-протезист ва шу кабиларни) ёрдамчи ишга ёллашига рухсат этилади.

Фукаро ёки фукаролар гуруҳи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда фақат хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилгандагина уч нафардан ортиқ тиббиёт ходимларини ёллашга рухсат берилади.

Ёрдамчи тиббиёт ходимларини ишга ёллаш контракт асо-сида амалга оширилиши керак.


11. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врач Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мажбурий ажратмалар ўтказади, бюджетга солиқлар тўлайди. Врачнинг ва ёрдамчи тиббиёт ходимларининг фаолияти меҳнат стажига киради ва меҳнат дафтарчасига ёзилади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш вазирлиги хузурида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачларга ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тиббий хизматлар қиймати калькуляциясини, мажбурий ажратмалар, шунингдек, иш билан таъминлаш жамғармасига, касаба уюшмаси ташкилотига бадаллар ҳамда бюджет солиқлари миқдорларини аниқлаш бўйича консалтинг гуруҳи ташкил қилиниши мумкин


12. Хусусий врачлик фаолияти санитария-гигиена талабига жавоб берадиган, врачнинг мулки ҳисобланган уйда ёки у ижарага олган махсус ташкил этилган кабинетларда, офисларда амалга оширилади. Давлат тиббиёт муассасаларида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилмайди. Хусусий кабинетларнинг жихозлари ихтисослик соҳасига мувофиқ келувчи ассортиментда эгалари маблағига, биринчи тез тиббий ёрдам   кўрсатиш учун зарур бўлган анжомлар билан, харид қилинади (уларнинг рўйхати мазкур фаолият учун лицензия бериш вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади).


13. Хусусий врачлик фаолиятини амалга ошириш устидан назорат лицензия берган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан шу вазифаларни бажариш юклатилган солиқ, ва бошқа давлат органлари томонидан ташкил қилинади.


14. Врач хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланганда хусусий тартибда ёки даволаш муассасаларида ишлаётган бошқа мутахассислардан маслахатлар олиши, пулли асосда, беморлар билан келишувга кўра консилиумлар ташкил этиши, тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлган барча диагностика ва даволаш воситаларидан хўжалик ҳисоби бўйича фойдаланиши мумкин.


15. Врач хусусий врачлик фаолиятини амалга оширишда зарур тиббий ҳужжатларни юритади ва беморнинг саломатлиги бўйича ёзма хулоса, барча тиббиёт муассасаларида фойдаланиш мумкин бўлган тавсияномалар бериш ҳуқукига эгадир. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачнинг касаллик варақалари ҳамда иш, ўкиш ва шу кабилардан озод қилиш бўйича маълумотномалар беришига рухсат этилмайди.


16. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врач кўрсатган тиббий хизмат қиймати калькуляцияси, врачнинг малакасини, моддий-техникавий таъминланганлик даражасини ва тиббиёт ходимларининг зарурий меҳнат сарфларини ҳисобга олган ҳолда, 2-иловага мувофиқ белгиланади.


17. Хусусий врачлик фаолиятига рухсат этилган врачлик ихтисослари рўйхати 3-иловада берилган.


18. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врач одамларнинг саломатлигига етказилган зарар учун, шунингдек, фаолиятдаги молиявий ва бошқа турдаги қоидабузишлар учун маъмурий ёки жиноий тартибда хусусий врачлик фаолиятини тўхтатишга қадар жавоб беради.


19. Ўз ихтисоси бўйича уч йилдан кўп вақт ишлаган врачга у врачлар малакасини ошириш институтида ёки бошқа тегишли соғлиқни соқлаш муассасаларида тажриба орттиришдан ўтган тақдирда хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.


20. Врачлар хусусий врачлик фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган диагностика, касалликнинг олдини олиш ва даволаш усулларини, дори-дармонларни қўллайдилар.


21. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачлар соғлиқни сақлаш ташкилотларига, агар буни аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш манфаатлари талаб қилса, текширув ва суд ташкилотларига эса уларнинг талабларига биноан фуқароларнинг касалликлари тўғрисида ўзларига маълум бўлган маълумотларни хабар қилишлари шарт. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига аниқланган венерик, лепра, микроспория, трихофития, чесотка, туберкулез касалликлари тўғрисида ахборот берилиши керак. Рухий касал, ақли заиф ёки ҳолати яккол ўзгариб турадиган бемор аниқланган тақдирда врачлар бу ҳақда беморнинг турар жойидаги психоневрологик диспансерга хабар қилишга мажбурдирлар.


22. Уқ ва пичоқдан яраланган, йўл-транспорт жароҳати олган;

беморлар мурожаат этишганда врачлар бу шахслар тўғрисида ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.


23. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачнинг фаолияти қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:


а) хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланаётган врачнинг ўз қарорига биноан;

б) хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш хукукини берувчи лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган ва унинг муддати белгиланган тартибда узайтирилмаган тақдирда;

в) лицензия ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асосларда уни берган орган томонидан бекор қилинган тақдирда;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


24. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачлар наркотик ва уларга тенглаштирилган ҳамда беморлар томонидан имтиёзли асосда сотиб олинадиган дори-дармонлар ва тиббиёт ашёларидан бошқа дори-дармонларга рецепт ёзиб бериш ҳуқуқига эгадирлар.


25. Рецептларнинг юқоридаги чап бурчагига соғлиқни сақлаш муассасаси номи ўрнига врачнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, телефон рақами ёзилади ва врачнинг шахсий муҳри босилади. Даволаш-касалликнинг олдини олиш муассасаларининг рецепт  қоғозларидан фойдаланиш тақиқланади.


26. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врачлар беморларни қабул қилишни ташкил этишда санитария-эпидемияга қарши қоидаларга амал қилишга, асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя этишга, муолажалар ўтказиш натижасида амалдаги санитария-гигиена норма ва қоидаларининг бузилиши натижасида беморда асоратлар пайдо бўлишига йўл қўймасликка мажбурдирлар


27. Хусусий врачлик фаолиятида тақиқланган диагностика ва даволаш тадбирлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


28. Хусусий врачлик фаолиятини амалга ошириш учун врачга У хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланадиган худуддаги соғлиқни сақлаш органлари раҳбарининг рухсати билан Ўзбекисюн Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги хўжалик ташкилотлари орқали тиббий техника буюмлари,  мебеллар, анжомлар харид қилиш имконияти берилади.





Низомга

1-ИЛОВА




Якка тартибдаги врачлик фаолияти

(хусусий врачлик фаолияти)ни амалга

ошириш учун Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензия

берувчи махсус комиссиясига тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ



1. Ариза


2. Ҳокимликнинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси


3. Ҳудуддаги санитария-эпидемия станциясининг биноларнинг санитария-гигиена талабларига мослиги тўғрисидаги хулосаси


4. Ҳудудий бошқарув органларининг (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва бошқармаларининг) врач ишлаётган жойдаги даволаш муассасаси тиббий Кенгашининг қарори ёки аттестация комиссиясининг қарори асосидаги илтимосномаси


5. Врачлик дипломининг нусхаси.


6. Давлат пошлинаси тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасининг нусхаси ёки банкнинг бошқа ҳужжати





Низомга

2-ИЛОВА




Хусусий врачлик фаолияти билан

шуғулланувчи врач томонидан

кўрсатиладиган тиббий

хизматлар қийматининг

КАЛЪКУЛЯЦИЯСИ



1. Иш ҳақи


2. Иш ҳақига устама


3. Иш юритиш ва хўжалик ишлари харажатлари


4. Диагностика текширувлари ва даволаш муолажалари ўтказиш учун зарур бўлган боғлов материаллари ва дори-дармонларга қилинган харажатлар


5. Бошқа харажатлар

Жорий харажатлар йиғиндиси


6. Бино, иншоот ва асосий воситаларнинг эскириши


7. Юмшоқ анжомларнинг эскириши Харажатлар йиғиндиси


8. Рентабеллик


9. Солиқлар

Жами харажатлар





Низомга

3-ИЛОВА




Якка тартибдаги врачлик фаолияти

(хусусий врачлик фаолияти) билан

шуғулланишга рухсат этилган

врачлар ихтисоси

РУЙХАТИ

1.

Терапевт

2.

Кардиолог

3.

Гастроэнтеролог

4.

Невропатолог

5.

Эндокринолог

6.

Гематолог

7.

Жарроҳ

8.

Болалар жарроҳи

9.

Травмотолог-ортопед

10.

Уролог

11.

Онколог

12.

Стоматолог

13.

Акушер-гинеколог

14.

Педиатр

15.

Офтальмолог

16.

Отоларинголог

17.

Ревматолог

18.

Аллерголог

19.

Проктолог

20.

Сексапатолог

21.

Врач-генетик

22.

Психотерапевт

23.

Пульмонолог

24.

Дерматовенеролог

25.

Физиотерапевт