Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1994 й. 132-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1994 й.

N 132



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИНИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бозор муносабатларини кенг жорий этиш ва чуқурлаштириш, ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш, республика аҳолисини дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг "Фармация" республика ишлаб чиқариш бирлашмасини "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмасига (очиқ турдаги акционерлик жамиятига) айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Уюшма таркибига қуйидагилар киради:

республика дорихона омбори негизида ташкил этиладиган акционерлик жамияти;

"Фармация" ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмалари негизида ташкил этиладиган ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари (очиқ турдаги акционерлик жамиятлари);

республика дорихона муассасалари негизида ташкил этиладиган хусусий, жамоа ва акционерлик дорихоналари 1-иловага* мувофиқ.


2. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси:

ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолияти масалаларини тўлиқ хўжалик ҳисоби қоидалари асосида мустақил ҳал қилади, марказлаштирилган суғурта, захира фондларини ва бошқа фондларни ташкил этади;

аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришни, дорихона муассасаларининг фармацевтика фаолиятини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни таъминлайди;

ўз фаолиятини қатнашчиларнинг пай ва кириш бадаллари асосида ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар доирасида ташкил этади;

дори-дармонларни қабул қилиб олиш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда сотиш масалалари бўйича услубий, йўриқнома ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг сифатини назорат қилади;

дори-дармонлар билан таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

3. Белгилаб қўйилсинки, бевосита даволаш-профилактика муассасаларини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлайдиган шифохоналар ичидаги бюджет ва хўжалик ҳисобидаги дорихоналар хусусийлаштирилмайди, уларда дори-дармонлар билан давлат томонидан таъминлашнинг мавжуд тартиби сақланиб қолади.


4. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасида сақлаб қолинсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, белгиланган тартибда экспертизадан ўтмаган дори-дармонларни тайёрлашга, сотиб олишга, сақлашга ва аҳолига сотишга йўл қўймаслик мақсадида "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси таркибида махсус назорат-аналитик хизмат ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Фармакология қўмитаси зиммасига экспертизанинг белгиланган талабларини сўзсиз бажариш ҳамда дори-дармонлар ва препаратлардан фойдаланишга рухсатномалар бериш бўйича жавобгарлик юклатилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар 2 ой муддатда, хусусийлаштириш бошлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг дорихона муассасалари эгаллаб турган бинолар иншоотлар ва хоналарни уларнинг балансига ўтказиш масаласини ҳал қилсинлар ҳамда уларга мулк эгаси ҳуқуқини берсинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолияти истиқболини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат буюртмасини ҳисобга олган ҳолда, мустақил белгилайди, бозор конъюнктурасини таҳлил этишни таъминлайди, маркетинг хизматлари кўрсатади, давлат ва бошқа органларда ўз таъсисчиларининг (хусусий, жамоа ва акционерлик дорихона муассасаларининг) манфаатларини ифодалайди.


7. Белгилаб қўйилсинки:

дорихона муассасаларини қайтадан тузишда мулкчиликнинг акционерлик, жамоа ва хусусий шакллари устувор ҳисобланади;

шаҳар ва туман марказий дорихоналари очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилади, уларнинг меҳнат жамоалари, чакана савдо дорихона муассасалари негизида ташкил этилган акционерлик, жамоа ва хусусий дорихоналар, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг қатнашчилари бўлиши мумкин;

хусусий ва акционерлик дорихона муассасалари ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини мустақил белгилайдилар. Қайта тузилган дорихона муассасалари белгиланган тартибда давлат, кооператив корхоналар, фирмалар ҳамда республиканинг ва ўзга давлатларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслари билан дори-дармонларни ва қўлланишга рухсат этилган бошқа товарларни эркин нархларда етказиб бериш бўйича шартномалар тузадилар. Дори-дармонларни, тиббиёт буюмларини сотиш ва аҳолига назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатиш улар томонидан эркин шартномавий нархларда амалга оширилади.


8. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларидан қатъи назар, дорихона муассасаларини сотиб олувчи давлат юридик ва жисмоний шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар берилсин.

Объектларнинг сотиб олиш баҳосини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон қарорининг амал қилиши хусусийлаштирилаётган дорихона муассасаларига татбиқ этилмасин.


9. Хусусий дорихоналар; акционерлик дорихона муассасалари; ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари; "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси тўғрисидаги Вақтинчалик низомлар ҳамда дорихона муассасаларининг мулкчилик шакли ўзгарган тақдирда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисидаги битим-шартнома шакли 2, 3, 4, 5, 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стационарда ва амбулаторияда кафолатли даволашни таъминлаш учун зарур бўлган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг асосий турлари (давлат буюртмаси) рўйхатини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

"Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси ва ҳудудий бирлашмалар дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича соғлиқни сақлаш органлари давлат буюртмаларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 15-сон қарори 1-иловасида белгиланган ҳаётий муҳим дори-дармонларнинг чакана нархларининг чекланган миқдорлари бекор қилинсин, 1994 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уларга шартномавий (эркин) нархлар жорий қилинсин.

Дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлашнинг янги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 15-сон қарори 2-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, республиканинг барча дорихона муассасаларида дори-дармонларни имтиёзли сотиш тартиби ҳамда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлаш харажатларини қоплаш тартиби сақлаб қолинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва тижорат банклари:

хусусий ва акционерлик дорихоналарига умумий равишда белгиланган фоизли ставкалар бўйича уч йилгача муддатга кредитлар ажратишни назарда тутсинлар;

кредит ресурслари ажратиш учун уюшма тизимининг инвестиция лойиҳаларини қисқа муддатларда кўриб чиқишни таъминласинлар;

дорихона муассасаларининг пул маблағларини дори-дармонлар етказиб берувчи давлатлар валютасига конвертациялашда уюшмага амалий ёрдам кўрсатсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин. Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1994 йилнинг июлида мажмуа мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган

Давлат мулки объектида томонларнинг ўзаро мажбуриятлари

ва фаолият шарт-шароитлари тўғрисида

БИТИМ-ШАРТНОМА


Мазкур битим-шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг худудий бошқармаси)

(ҳудудий бошқарманинг номи)

кейинги ўринларда "Сотувчи" деб аталадиган қўмита номидан иш юритувчи раис _____________________________________________бир томондан,

(хўжалик юритувчи субъектнинг ваколатли вакили, фамилияси, исми, отасининг исми)

билан

(ҳудудий бошқарманинг номи, фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими)

________________ Устави асосида иш юритувчи янги мулкдор, кейинги ўринларда "Харидор" деб юрититилади _____________________ ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган манфаатдор субъект:

хўжалик уюшмасининг номи


раис



(фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими)

_________________________________ ўртасида қуйидагилар тўтрисида тузилди.

Шартнома предмети

Мазкур битим давлат мулкини сотиш шарт-шароитлари ва тартибини ҳамда томонларнинг молия-хўжалик масалаларига оид мажбуриятларини назарда тутади.


1. Сотувчининг мажбуриятлари

1.1. Сотувчи


ким


(сумма сўз билан ёзилади)


эга бўлган



(давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объектнинг номи)

давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган орган томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссия қарори асосида қабул қилган қарорига мувофиқ Харидорга мулк беради.

(аукцион танлови натижалари тўғрисида баённома, объектни давлат

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссиясининг қарори)

1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарори асосида Харидорга ____________________________ ҳажмида имтиёз берилсин.

1.3. Жамият устав фондида давлатнинг улуши акционерлик дорихона муассасалари учун 35% ҳажмида сақлаб қолинади.


2. Харидорнинг мажбуриятлари


2.1. Харидор мулкни қабул қилиб олиш ва унинг ______________________ тўлашни зиммасига

2.2. Харидор ______________________ млн сўм миқдоридаги дастлабки харид тўловларини тегишли буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тартибда тўлайди:

а) Давлат мулки қўмитасининг ҳисоб-китоб счётига ______________________________ (дастлабки харид тўловлари жами суммасининг 80 фоизини);

б) кайта ташкил этилаётган дорихона муассасаларининг ҳисоб-китоб счётига (Давлат мулк Қўмитасига тўланган тўлов чегирилган дастлабки бадалларнинг 20 фоизини);

в) тегишли бюджетга харид қийматига қўшимча равишда 1% давлат пошлинаси.

2.3. Харидор (мулкнинг янги субъекти) дорихона муассасаси ҳуқуқ ва мажбуриятларининг хуқуқй вориси хисобланади, дорихона муассасасининг мулки, унинг контрактлари, шартлари, мажбуриятлари ҳам бу муносабатда ҳох хозир амалда бўлган, хоҳ кейинчалик чиқариладиган қонун қоидаларга риоя қилган ҳолда қонуний асосда тўлиқ унинг ихтиёрига ўтади.

2.4. Хоридор дорихона муассасаси, ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган барча даврда фаолият соҳасини сақлаб қолишни, мазкур шартнома иловасига кўра бўлиши шарт хисобланган дори-дармонлар (ЎзбекистонРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазиртшги тасдиқлаган), товарларнинг айрим турларига эга бўлишни ва уларни етказиб беришни ўз зиммасига олади.

2.5. Дорихона муассасалари давлат мулки шаклидан акционерлик, жамоа ва хусусий мулк шаклига айлантирилганда Харидор меҳнат тўғрисидаги қонунда белгиланган барча талабларни бажаришни ўз зиммасига олади.

2.6. Харидор объектнинг тўлиқ қийматини тўлагунига қадар "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг 2-бандига мувофиқ объектларни сотиш, бериш шартларига риоя қилиши керак.

2.7. Харидор мазкур битим-шартнома имзоланган вақтдан бошлаб берилаётган мулкка нисбатан оператив хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлади.

2.8. Харидор


(давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган объектнинг номи|

нинг тўлиқ қийматини тўлагач, ўзига тегишли улуш бўйича мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


3. Қайта тузилаётган дорихона муассасаларининг мажбуриятлари


"Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси ёки

(унинг бирлашмасининг номи)

қуйидаги мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

3.1. Харидорга хўжалик шартномаси асосида:

- моддий-техника ресурслари билан таъминлашда;

- кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда, хўжалик ва ҳакамлар судларида уларнинг ҳуқуқий, молиявий хамда хўжалик манфаатларини ҳимоя қилишда;

- илмий-техника тарққиёти ютуқларини, ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайишини хисобга олиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.

3.2. Бартер операциялари, реклама ва бозор конъюнктураси ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида реклама ва ахборот фаолиятини амалга ошириш.


4. Томонларнинг мажбуриятлари


Объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Харидор томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган сумма Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари томонидан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,5 % хажмида пеня ҳисоблаб сўзсиз ундириб олади.

Агар мулк Харидорнинг ихтиёрида бўлган вақтда унинг хатти-харакатлари билан мулкка шикаст етказилган бўлса етказилган шикаст суммаси ундан хўжалик суди орқатли ундириб олинади.


5. Битим-шартноманинг амалда бўлиш муддати

ва уни бекор қилиш тартиби


5.1.Мазкур битшм-шартнома 199___йил “_____________”________________ дан бошлаб кучга киради ва томонлар зиммаларига олган мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амалда бўлади.

5.2. Шартномани бекор қилиш томонларнинг келишувига кўра Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунида белгиланган тартибда ҳамда асосларда амалга оширилади.

5.3. Харидор мазкур битимнинг 2.4-бандларига риоя қилмаган тақдирда "Дори-дармон" уюшмаси (бирлашмаси) лицензия ва давлат ордерини бекор қилиш тўғрисида таклиф киритади.


6. Битим-шартноманинг алоҳида шартлари

Мазкур битим-шартнома 3 нусхада тузилган бўлиб, улардан биттаси "Харидор"га, иккинчиси "Сотувчи"га ёки унинг ҳудудий бошқармасига берилади, учинчиси "Дори-дармон" уюшмасида ёки унинг ҳудудий бирлашмаларида сақланади.


Томонларнинг юридик манзиллари:


"Сотувчи": Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қуватлаш Давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бирлашмасининг тўлиқ номи).


"Ўзмиллийбанк"даги ҳисоб-китоб счёти

кор. счёти ___________________ Индекси ва почта манзили __________

"Харидор"

Банкдаги ҳисоб-китоб счёти _____________________________________

Юридик шахс ҳуқуқга эга манфаатдор субъект

(хўжалик бирлашмасининг тўлиқ номи)

хисоб-китоб счёти МФО


индекси ва почта манзили


(тўлиқ номи)

банкдаги махсус счёт х/с __________________ МФО _______________

индекси ва почта манзили ______________________________________

"Сотувчи"


"Харидор"



(фамилия, исми, отасининг исми


(фамилия, исми, отасининг исми



эгаллаб турган лавозими, имзо)


эгаллаб турган лавозими, имзо)

1994 йил "____"_________


1994 йил "____"_________



М. Ў.


М. Ў.


Манфаатдор томон





(фамилия, исми, отасининг исми





эгаллаб турган лавозими, имзо)



1994 йил "____"_________





М. Ў.