Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1991 й. 83-сон "Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1991 й.

N 83



ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ УСТАВЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ,

УЛАРНИНГ РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИК УЧУН

ТЎЛОВЛАРИНИ ЙИҒИШ ТАРТИБИ ВА

МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунини кучга киритиш тўғрисида Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари тасдиқлансин.


ЎзССЖ Адлия вазирлигига мазкур Қоидаларни қўлланиш тартиби тўғрисида тушунтириш беришга рухсат этилсин.


2. Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги органларида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик учун қуйидаги миқдорларда тўлов олиниши белгилаб қўйилсин:


жумҳурият жамоат бирлашмаларидан               - 3000 сўм,

халқаро жамоат бирлашмаларидан                    - 3000 сўм;

жумҳуриятлараро жамоат бирлашмаларидан  - 2000 сўм;

умумиттифоқ бирлашмаларининг жумҳурият

бўғинларидан                                                            - 2000 сўм;

фаолияти маъмурий-ҳудудий тузилмаларга

тааллуқли бўлган жамоат бирлашмаларидан   - 1000 сўм.


Фаолияти Қорақалпоғистон МССЖ ҳудудига тааллуқли бўлган жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори Қорақалпоғистон МССЖ Қонунлари билан белгиланади.


3. Ногиронлар, хотин-қизлар, фахрийлар, ёшлар ва болалар жамоат бирлашмалари уставларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш учун мазкур қарорнинг 2-пунктида кўрсатилган тўловлар белгиланган сумманинг 10 фоизи микдорида олинади.


Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлигига ва унинг жойлардаги органларига тегишли адлия органлари билан келишган ҳолда бошқа жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган тўлов миқдорларини камайтириш ҳуқуқи берилсин.


4. Жамоат бирлашмалари уставларини ўзгартириш ва уларга қўшимча киритиш учун рўйхатдан ўтказиш тўловлари уларнинг уставлари рўйхатдан ўтказилаётганда тўланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида олинади.


5. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказилганлик ва уларда кейинчалик бўлган ўзгартишлар ва қўшимчалар учун мазкур қарорга мувофиқ олинган тўловлар суммаси белгиланган тартибда жумҳурият бюджети даромадига ўтказилдди.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 4, 8-модда.