Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.1993 й. 132-сон "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.1993 й.

N 132



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунига биноан ҳамда жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш Қоидалари тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига мазкур Қоидаларни жорий қилиш тартиби бўйича тушунтиришлар беришга рухсат этилсин.


2. Бугунги кунгача рўйхатдан ўтган барча жамоат бирлашмалари ҳамда уларнинг тузилмавий бўлинмалари 1993 йилнинг II  ва III кварталларида илова қилинаётган Қоидаларда кўзда тутилган тартибда қайта рўйхатдан ўтищлари зарурлиги тан олинсин. Қайта рўйхатдан ўтмаган жамоат бирлашмалари ва уларнинг тузилмавий бўлинмаларининг фаолияти тўхтатиб турилади.


3. Жамоат бирлашмалари уставини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги миқдорда давлат божи белгилансин:

- халқаро жамоат бирлашмалари


йигирма энг кам иш ҳақи ҳамда 100 АҚШ доллари миқдорида эркин конвертацияланувчи валютадаги давлат божи

- республика ва вилоят


йигирма энг кам иш ҳақи


- бошқа жамоат бирлашмалар


ўн энг кам иш ҳақи


4. Мазкур Қарорнинг 3-бандида кўрсатилган ногиронлар, ветеранлар, аёллар ва болалар жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш учун 25 фоиз миқдорида давлат божи олинади.

5. Рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома йўқотилган тақдирда дубликат бериш учун давлат божининг 50 фоизи олинади.

6. Қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда жамоат бирлашмасининг уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни мувофиқлаштириш учун тўлов давлат божининг 50 фоиз миқдорида олинади.

7. Жамоат бирлашмасини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда рад жавоби берилганда ва мазкур қарор ўзгартиришсиз қолдирилганда давлат божи қайтариб берилмайди.

8. Ариза кўриб чиқилмасдан қолганидан уч ой ўтганидан сўнг уставни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилганда рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи умумий асосда олинади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон Қарори ўз кучини йўқотган деб тан олинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири                             А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 3, 9-модда.