Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 95-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 85-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 6-сон "Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.09.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.10.2009 й. 2028-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.10.2009 й.

N 2028

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.09.2009 й.

N 95


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.09.2009 й.

N 85


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2009 й.

N 6


ҚАРОРИ



Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг

эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 августдаги 02/5-82-сон топшириғини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. СССР Вазирлар Кенгашининг 1973 йил 11 ноябрдаги 824-сон қарорига мувофиқ СССР Госплани, СССР молия вазирлиги, СССР Давқурилиш ва СССР МСБ томонидан 1974 йил 28 июнда тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари асосий фондлари бўйича Йиллик эскириш нормалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2010 йил 1 январдан қўлланилмасин.


3. Мазкур қарор 2010 йил 1 январдан кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Иқтисодиёт вазири                                                   С. Бекенов



Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитаси раиси                                          Б. Ходжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 477-модда.