Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибига 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (АВ томонидан 09.10.2000 й. 931-1-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 14.09.2000 й. 84-сон, Марказий банки томонидан 31.08.2000 й. 169-В-1-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2000 й.

N 931-1


ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

14.09.2000 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

31.08.2000 й.

N 169-В-1

           


Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2000 йил 3 июнда 931-сон билан рўйхатга олинган

Хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия

ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда

акс эттириш тартибига

1-сон ўзгартиш ва қўшимчалар


2000 йилнинг 19 октябридан кучга киритилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 28 апрелдаги “Валютага доир ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 171-сон ва 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 245-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 июнда 931-сон билан рўйхатга олинган Хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


1. Муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги “банкларни мустасно этганда” сўзлари “банклар ва суғурта ташкилотларини мустасно этганда” деб ўзгартирилсин.


2. 2.1-бандда:

бешинчи хатбошида “қисқа муддатли” сўзларидан кейин “ва узоқ муддатли” сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошида изоҳ чиқариб ташлансин.


3. 2.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳукумат кафолати билан олинган кредитлар”.


4. 2.6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Баланснинг валюта моддалари қайта ҳисоб-китоб қилинганида (узоқ муддатли валюта кредитлари ва қарзлардан ташқари) мусбат ва манфий курс тафовутлари “фойдалар ва зарарлар” ҳисобварағининг “курсдаги тафовут" илова ҳисобварағида акс эттирилади”;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Узоқ муддатли валюта кредитлари ва қарзлар бўйича, қайта ҳисоб-китоб санасида ҳосил бўлган курсдаги манфий тафовут “Келгуси даврлар харажатлари” ҳисобварағида акс эттирилади ва ушбу кредит ва қарзларни сўндиришнинг боришига қараб молиявий натижага киритилади.

Мазкур қўшимчалар ва ўзгартишлар билан боғлиқ ва улар кучга киритилган кундан бошлаб ой тугашига қадар бажарилган солиқларга доир қайта ҳисоб-кито блар молиявий санкцияларни қўлламасдан амалга оширилади”.


5. 3-бўлим қуйидаги мазмундаги 3.9-3.11-бандлар билан тўлдирилсин:

“3.9 2000 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензиясининг эгалари импорт истеъмол товарларини сотишдан сўмда олинган тушумни конвертациялашни хорижий валютанинг талаб ва таклифи асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширадилар.

Импорт товар кирим қилинганда харид қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Ққ+Б+Кф+Қх,

бу ерда: Қ - импорт товарнинг харид қиймати (“Товарлар”ҳисобварағи дебети);

Кқ - импорт товарнинг божхона юк декларациясини тўлдириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати;

Б-белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисобланган божхона тўловлари;

Кф - божхона юк декларациясини тўлдириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати билан валютани харид қилишнинг эркин курс ўртасидаги курсдаги фарқ;

Қх - товарни харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, улар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни молиявий таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-бандига мувофиқ шакллантирилади.

Божхона юк декларациясини тўлдириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси билан валютани харид қилишнинг эркин курси ўртасидаги курсдаги фарқ  “Келгуси даврлар даромадлари” бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади, чет эллик етказиб берувчига кредиторлик қарзи сўндириб борилишига қараб молия-хўжалик фаолиятининг натижаларига киритилади.

Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

- товарлар қийматини божхона юк декларациясини тўлдириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича кирим қилиш:

Дт “Товарлар”

Кт “Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар”

- бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси билан ана шу санада валютани харид қилишнинг эркин курси ўртасидаги курсдаги фарқ суммасига:

Дт “Товарлар”

Кт  - “Келгуси даврлар даромадлари”

Товар импорти пайтида юзага келадиган божхона тўловлари ва бошқа тўловлар:

Дт “Товарлар”

Кт - “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт - “Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”

3.10. Хорижий банкларда қўйилган аккредитивлардан импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлашда бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги тартиби қўлланилади:

- валютани харид қилиш учун сўмдаги маблағларни ўтказиш:

Дт “Банклардаги махсус ҳисобварақлар”, “Блокҳисобварақ” илова ҳисобварағи

Кт “Ҳисоб-китоб варағи”

- валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича валюта ҳисобварағига киритиш:

Дт “Валюта ҳисобварағи”

Кт “Банклардаги махсус ҳисобварақлар”, “Блокҳисобварақ” илова ҳисобварағи

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси билан хорижий валютани харид қилишнинг эркин курси ўртасидаги курсдаги фарқ:

Дт “Келгуси даврлар харажатлари”

Кт “Банклардаги махсус ҳисобварақлар”, “Блокҳисобварақ” илова ҳисобварағи

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича аккредитив қўйиш:

Дт “Банкдаги махсус ҳисобварақлар”, “Аккредитивлар” илова ҳисобварағи

Кт “Валюта ҳисобварағи”

-товарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича кирим қилиш:

Дт “Товарлар”

Кт “Етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар”

Бир вақтнинг ўзида

Дт “Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар”

- товар импорти пайтида юзага келадиган божхона тўловлари ва бошқа тўловлар:

Дт “Товарлар”

Кт “Бюджет билан ҳисоб-китоблар”

Кт “Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”

- божхона юк декларациясини тўлдириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси билан харид қилишни эркин курси ўртасидаги курсдаги фарқ суммасига:

Дт “Товарлар”

Кт “Келгуси даврлар даромадлари”

Бир вақтнинг ўзида

       Дт “Фойдалар ва зарарлар”

Кт “Келгуси даврлар харажатлари”

Дт “Келгуси даврлар даромадлари”

Кт “Фойдалар ва зарарлар”

3.11. Консигнация товарини сотиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси билан валюта харид қилишнинг эркин курси ўртасидаги курсдаги фарқ ҳам “Келгуси даврлар даромадлари” ҳисобварағига киритилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Дт “Маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши”

Кт “Келгуси даврлар даромадлари”

ва консигнантга қарзларнинг сўндирилиши боришига қараб хўжалик-молиявий фаолият натижаларига ҳисобдан чиқарилади”.