Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.12.1999 й.да 859-сон билан рўйхатга олинган, МВ томонидан 21.12.1999 й.да 100-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.1999 й.

N 859


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

21.12.1999 й.

N 100


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БИЛАН

15.12.1999 й.

N 153-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИЛАН

20.12.1999 й.

N 99-137


КЕЛИШИЛГАН


Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Бюджет ташкилотлари

даромадлари ва харажатларининг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган юридик шахс мақомини олган ҳамда олмаган барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботларни тузиш тартибини белгилайди.

2. Ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори билан тасдиқланган молиялаштириш тартибига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

- бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек маблағлардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;

- бюджетдан маблағ билан таъминлашни бюджет ташкилотларининг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;

- бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.

3. Давлат мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва бошқалар билан боглиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

II. ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


4. Харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади:

I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар), харажатларнинг ушбу гуруҳига 01-1-00, 03-4-10, 03-4-20, 03-4-25, 03-4-30, 03-4-40 харажатлар турлари - харажатларнинг иқтисодий таснифи киради.


II. Иш ҳақига қўшимчалар, харажатларнинг ушбу гуруҳига 01-2-00 харажатлар турлари - харажатларнинг иқтисодий таснифи киради.


III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ), харажатларнинг ушбу гуруҳига 04-2-00, 04-3-00 харажатлар турлари - иқтисодий тасниф киради.


IV. Бошқа харажатлар, харажатларнинг ушбу гуруҳига 01-3-00, 01-4-00, 01-5-00, 01-6-00, 01-7-00, 01-8-00, 01-9-00,  03-1-00, 03-3-00, 03-4-45, 03-4-90, 03-5-00, 04-1-00, 04-4-00, 04-5-00, 05-0-00, 06-0-00,  07-1-00, 07-2-00, 07-3-00,  08-1-00,  08-2-00,  08-3-00,  09-1-00,  09-2-00,  10-0-00  харажатлар турлари - иқтисодий тасниф киради.


5. Маблағ билан таъминлаш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади.


6. Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ харажатларини амалга ошириш тақиқланади.


7. Капитал қўйилмаларга ажратмалар жорий бюджет йили учун тасдиқланган Республика инвестиция дастурига мувофиқ қурилишларнинг аниқ рўйхатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратилади.


8. Харажатларнинг I ва II гуруҳларини республика ва маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминлаш сметаларга ва бюджет харажатлари рўйхатларига, уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек олдинги ҳисобот даври учун белгиланган баҳолаш кўрсаткичларининг бажарилишига мувофиқ ҳар ойда амалга оширилади.

Капитал қўйилмаларни ва бошқа харажатларни маблағ билан таъминлаш бюджетга маблағлар тушишига қараб ҳар ойда амалга оширилади.


9. Бюджет ташкилотларини:

республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган шаклдаги (унда бюджет таснифномаси параграфлари ва харажатлар гуруҳларини кўрсатган ҳолда) харажат жадваллари ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш учун харажатлар турларига кўра маблағ билан таъминланадиган I гуруҳ харажатлари бундан мустасно;

маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминлаш - тегишли молия ташкилотларида белгиланган шаклдаги фармойиш билан (унда бюджет таснифи параграфи ва харажатлар гуруҳини кўрсатган ҳолда) ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади, I гуруҳ харажатлари бундан мустасно.

Маблағ билан таъминлаш ҳар бир параграф бўйича алоҳида амалга оширилади.

Ажратилган маблағлар бюджет муассасалари томонидан улар қайси харажатлар параграфи бўйича олинган бўлса, ўша параграф бўйича қатъий тарзда ишлатилади.

Бюджет муассасаларига харажатлар гуруҳлари бўйича тасдиқланган лимитларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш таъқиқланади.

Гуруҳлар ва параграфлар бўйича харажатлар ҳажмини ўзгартириш Молия вазирлигининг ваколатига киради.

Ажратилган маблағларнинг тегишли харажатлар параграфлари ва гуруҳлари бўйича мақсадли ишлатилиши учун жавобгарлик бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерларига юклатилади.


10. Бюджет ташкилотларининг харажатларини маблағ билан таъминлашда янги бюджет йилида маблағ ажратиш режаси дебиторлик қарзлар кредиторлик қарзлардан ортиқ суммага ва бюджет ташкилотларининг бюджет ажратмалари (маблағлари)дан фойдаланиш ҳисобига ташкил топган ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.



III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ ОЧИШ


11. Янгидан юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари ва муассасалари банк муассасаларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳисобварақларни очадилар:

- бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағи;

- бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағи.



IV. БУХГАЛТЕРИЯ ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА

СУБҲИСОБВАРАҚЛАР КОРРЕСПОНДЕНЦИЯСИ


12. Молия органлари ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисда"ги Қонун, бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномаларга мувофиқ, Давлат бюджетида турувчи ташкилотларда Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ юритилади.


13. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларининг фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизини ўтказишдан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (бегараз ёрдам) тариқасида, шунингдек режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисобварақларида қолган тежаб қолинган (фойдаланилмаган) маблағларни (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) ўтказишдан олинган даромадлар ва харажатларни акс эттириш учун қуйидаги субҳисобварақлар кўзда тутилган:


114-"Бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағи”

134-"Молиявий қўйилмалар жамғармаси"

215-"Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар"

275-"Кредиторлик қарзларини биринчи ўринда тўлаш захираси"

400-"Махсус маблағлар бўйича даромадлар"


14. Чоракнинг охирги иш кунида бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағидан бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига тежаб қолинган суммалар ва маблағлар қолидиғини ўтказишда 114-субҳисобварақ дебетланади ва 090 ёки 100-субҳисобварақ кредитланади. Айни пайтда Жамғармага келиб тушган суммага 134-субҳисобварақ дебети ва 275-субҳисобварақ кредити бўйича иккинчи ёзув қайд этилади.


15. 1-гуруҳ "Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар" бўйича суммалар, хусусан чорак охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлаш учун молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва степендиялар, маблағ билан тўлиқ таъминланмаганлик ёки бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги сабабли олиб бўлинмаган нафақалар суммалари тежаб қолинган бўлиб ҳисобланмайди ва бюджет ташкилотини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказилмайди. 2-гуруҳ "Иш ҳақига қўшимчалар" бўйича ҳисобланган, бироқ ўтказилмаган иш ҳақига қўшимчалар, ҳисобланган, бироқ олинмаган пенсиялар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, туғилиш муносабати билан ва дафн этишга нафақалари суммалари бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказилмайди.


16. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига фаолият турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларни ўтказишдан, ҳомийлик ёрдами (бегараз ёрдам) тариқасида келиб тушган даромадлар суммасига  114-субҳисобварақ дебетланади ва 400-субҳисобварақ кредитланади.

Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушган даромадлар суммаси қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

даромадлар 100% миқдорида келиб тушганда - 114-субҳисобварақ дебети, 400-субҳисобварақ кредити; бунда бир вақтнинг ўзида 400-субҳисобварақ дебети ва 173-субҳисобварақ кредити бўйича ёзув акс эттирилиб, маҳаллий бюджетга ўтказиладиган 50% миқдорида даромадлар ҳисобланади;

50% миқдорида даромадлар маҳаллий бюджетларга ўтказилганда 173-субҳисобварақ дебетланади ва 114-субҳисобварақ кредитланади.

Бюджет

...