Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва балансларини қабул қилиш Вақтинчалик тартиби (АВ томонидан 28.09.1999 й. 824-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 10.09.1999 й. 99-114-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.09.1999 й.
N 824
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН
10.09.1999 й.
N 99-114
Мазкур Вақтинчалик тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари
ва балансларини қабул қилиш
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ
1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўгрисида"ги, "Бухгалтерлик хисоби тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат солиқ хизмати идоралари томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлар, баланслар ва ҳисоб-китобларни топшириш, қабул қилиниш тартибини бошқаради.
2. Ушбу тартибнинг амал қилиши хўжалик юритишда ёки оператив тарздаги бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар ва ташкилотларга (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) татбиқ этилади (бундан кейин солиқ тўловчи).
ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
3. Солиқ тўловчи, Давлат солиқ хизмати идораларидан рўйхатдан ўтиш вақтида корхонада ҳисобот ва баланслар, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириш ҳу
...