Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1995 й.

N 51



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ТОШКЕНТ" РЕСПУБЛИКА

ФОНД БИРЖАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҚИЙМАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 8 ИЮНДАГИ

285-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг қийматли қоғозларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш жараёнини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдпи ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида Низом"га ўзгартириш киритилиб, 2-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акцияларни рўйхатдан ўтказишни қуйидагилар амалга оширадилар:

умумий суммаси 1,0 млн. сўмгача бўлган акцияларни чиқаришда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;

умумий суммаси 1,0 млн. сўм ва ундан кўп бўлган акцияларни чиқаришда - Ўзбекистон Молия вазирлиги".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов