Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.1991 й. 104-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 18 апрелдаги

104-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти

давлат-кооператив қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1, Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси давлат бошқарувининг жумҳурият органи ҳисобланиб, шартнома шартларида ССЖИнинг ягона битим тизимига киради ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка ва коллектив аъзолиги, кооператив, давлат, ижара, шахсий ва жамоат корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви принципларида, биргаликдаги хўжалик фаолиятининг ҳиссалари ва натижаларига боғлиқ равишда дивидендлар олиш ҳуқуқи билан амалга оширилади.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ихтиёрий равишда шартнома асосларида иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ва аралаш акционерлик ва жамоат бирлашмаларига, уюшмаларга ўзининг хўжалик мустақиллигини ҳамда юридик шахс ҳуқуқларини тўла сақлаган ҳолда кириши мумкин.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ халқ депутатлари съездининг ва ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖнинг қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


2. Қуйидагилар ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг мақсад ва вазифалари ҳисобланади:

жумҳурият халқ хўжалигини (агросаноат комплекси бундан мустасно), шу жумладан, кўп томонлама шартномалар ва келишувлар асосида жумҳурият ва жумҳуриятлараро муҳим илмий-техникавий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни моддий-техникавий таъминлаш бўйича буюртмаларни бажариш;

иттифоқ ва жумҳурият органлари квоталари бўйича давлат эҳтиёжлари учун ажратиладиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар юзасидан битимлар тузиш ва буюртмаларни жойлаштириш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номенклатураси бўйича сотиладиган қўшимча ресурсларни бевосита шартномалар тузиш йўли билан қидириб топиш;

Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналар (уларнинг идоравий тобелигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли молларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун йўналтириладиган қисмини шартнома асосида сотиш учун харид қилиб олишни таъминлаш;

жумҳурият Ҳукуматининг топшириғига мувофиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ва бозорни барқарорлаштириш фондини яратиш учун имтиёзли фоизсиз кредитлар бериш ҳамда жумҳурият ресурслари бойлигидан фойдаланиш ва жумҳуриятнинг ресурс потенциалидан фойдаланган ҳолда бартер айирбошлаш шартлари билан моддий-техника ресурсларининг резервини ва суғурта заҳираларини шакллантириш;

жумҳурият вазирликлари ва идоралари, бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари иштирокида жумҳуриятлар ва минтақалар, моддий-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида хўжалик алоқаларини ўрнатиш ҳамда уни бошқариб бориш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

транспорт вазирликлари ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни самарали ташиш ва транспорт воситаларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номенклатураси, жумҳуриятлараро ва минтақалараро келишувлар ва битимлар бўйича, шу жумладан, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тузган хорижий фирмалар ва ваколатхоналар билан келишувлар ва битимлар бўйича сотиладиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни етказиб бериш устидан назоратни таъминлаш;

қурилаётган ва қайта барпо этилаётган кжтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни шартнома асосида ускуналар, асбоблар, электротехника ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси сотадиган номенклатура бўйича бошқа маҳсулотлар билан комплектлашни амалга ошириш;

ўз савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш, кичик корхоналар, акционерлик ва суғурта жамиятлари шохобчаларини, кичик улгуржи, воситачилик ва чакана савдо магазинларини, товар биржаларини, улгуржи ярмаркаларини. аукционларни, логистик фаолиятни ташкил этиш;

товарларга талаб ва таклифни ўрганиш ҳамда уларни товар ишлаб чиқарувчилардан харид қилиб олиш, саноат корхоналарини кооперациялаштириш ҳамда ўзаро мақбул шартларда уларнинг бўш туриб қолган қувватини банд қилиш;

ахборот ва ташкилий-тижорат хизматлари кўрсатиш, тижорат, илмий-техникавий, экологик, ҳуқуқий ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни айирбошлаш, олди-сотди масалалари бўйича истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларга ҳуқуқий ва илмий-техникавий маслаҳатлар беришни ташкил этиш;

маҳсулотни юқори ишлаб чиқариш тайёргарлигига ҳозирлаш, унинг сифатини текшириш, етказиб бериладиган ускуналарни монтаж қилиш, асбобларни, машинасозлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни тузатиш ва тиклаш бўйича ишлаб чиқариш хизматларини ташкил этиш;

ижарага бериш ва лизинг хизматларини бажариш, ускуналарни, асбобларни, анжомларни ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги бошқа маҳсулотларни, ишлаб чиқариш, омборхона, хизмат ва бошқа биноларни ва майдонларни, идишларни, контейнерларни ҳамда транспорт воситаларини ижарага бериш;

молиявий ҳисоб-китоб ва кредит хизматлари кўрсатиш, харидорлар ва сотувчиларга тижорат кредити бериш, бозорни ишлаб чиқариш воситалари, харидоргир товарлар билан тўлдириш бўйича тижорат жиҳатидан молиявий таъминлаш;

истеъмолчиларга тасарруфдаги корхоналар ва бирлашмалардан материаллар ва маҳсулотларни марказлашган тартибда етказиб бериш бўйича транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатиш, материалларни махсус маршрутларда ва транспорт турларида етказиб беришни, маҳсулотларни доналаб ва кичик гуруҳларга бўлиб жўнатишни ташкил этиш, корхоналар ва ташкилотларнинг ишончномалари бўйича юкларни қабул қилиб олиш;

ортиқча маҳсулотларни аниқлаш ва оборотга жалб қилиш, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бирлашмаларга хом ашё, материаллар ва ускуналарнинг меъёридан ортиқ қолдиқларини ўзаро фойдали шартлар бўйича айирбошлашда ва сотишда ёрдам бериш;

халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотларни, қадоқлаш ва ўраш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, иккиламчи ресурсларни хамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;

юқори даражада механизациялашган омборхона хўжалигини барпо этиш, омборхона операцияларининг илғор технологияларини, меҳнатни ва моддий-техника таъминотини бошқаришни илмий ташкил этишни жорий қилиш;

меҳнат унумдорлиги ва сифати ўсиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператиз қўмитаси тизими ходимларининг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш.


3. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси моддий-техника таъминотини бошқариш масалалари бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:

моддий-техника таъминотини зудлик билан амалга ошириш учун ЎзССЖ Давлат статистика қўмитасидан зарур статистик маълумотларни, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ вазирликларидан, давлат қўмиталари ва идораларидан ҳамда жумҳурият ҳудудида жойлашган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан бевосита зарур кўрсаткичларни олиш;

Ўзбекистон ССЖнинг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда моддий-техника таъминотини яхшилаш ва моддий ресурсларни тежаш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, муассасалар, қурилишлар ва шу кабилардан муҳтож бўлган истеъмолчиларга вақтинча ёрдам бериш учун шартнома асосида материаллар, ёқилғи ва комплектловчи буюмларни қарзга олиш;

корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасаларга, уларнинг идоравий тобелигидан қатъи назар, ўз ваколатлари доирасида маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисидаги амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни юклаш муддатлари, тартиби ва навбати масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

истеъмолчининг олишдан воз кечиши муносабати билан эгасиз қолган маҳсулотни оборотга жалб қилиш, шунингдек, нормативдан ортиқча маҳсулот заҳираларига эга бўлган истеъмолчиларга транзит бўйича етказиб беришни тартибга солиш;

ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинатлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан келишув бўйича уларда мавжуд бўлган, ишлатилмаётган ишлаб чиқариш қувватларида, жумҳуриятда моддий-техника таъминоти сохасида кескин вазият вужудга келганда, камёб маҳсулотни қўшимча ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш.


4. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг мол-мулки ва маблағларини бошқариш.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига тегишли асосий фондлар, ўз ва оборот маблағлари ҳамда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа мол-мулклар унинг мол-мулки ҳисобланади.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг ўз маблағлари фойда ва хўжалик фаолиятидан тушадиган бошқа даромадлар, тизимдаги корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасидан ажратмалар ҳисобига вужудга келтирилади. Уни шакллантиришда шартнома асосида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан давлат, ижара, кооператив, акционерлик ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хусусий шахслар қатнашишлари ллумкин.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси:

молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал қилади, банк муассасаларида етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет, банк, кооперативлар билан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул ва хорижий валюта маблағлари ҳисобини очади, банкларнинг имтиёзли, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларидан фойдаланади;

бирлашмаларда, воситачилик фирмаларида ва бошқа ўзига қарашли ташкилотларда механизациялаш ва ҳисобга олишнинг илғор усуллари ҳамда шаклларини жорий қилиш асосида бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этади, уларнинг бухгалтерлик ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, давлат-кооператив мулкини сақлашни таъминлаш чораларини кўради, идоравий назоратни амалга оширади ва уларнинг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилиб туради.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси хўжалик фаолияти масалалари бўйича қуйидаги ҳуҳуқларга эга:

иморатларни, иншоотларни, ускуналарни, транспорт воситаларини, жиҳозларни, хом ашё ва бошқа моддий-техника воситаларини сотиб олиш ҳамда уларни корхоналарга, ташкилотлар ва якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга сотиш ҳамда бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинчалик фойдаланишга топшириш, шунингдек, балансдаги асосий фондларни уларнинг яроқсизланганлиги ва маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқариш;

шартнома асосида объектларни қуриш учун пудратчи қурилиш ташкилотларига, шунингдек, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизими эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар ва ташкилотларга моддий ва пул ресурсларини бериш;

белгиланган тартибда акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва сотиб олиш, ўз маблағларининг бир қисмини ўз олдига қўйилган вазифаларни яхшироқ бажариш мақсадларида шартнома асосларида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари билан бирлаштириш;

хорижий фирмалар билан биргаликда қўшма корхоналар, брокерлик ва лизинг компаниялари тузиш, камёб маҳсулотларни етказиб бериш учун битимлар тузиш, биргаликда кўргазма-ярмаркалар, аукционлар ўтказиш, биржа операцияларини амалга ошириш за Ўзбекистон Ташқи иқтисодиёт банкида валюта счётларига эга бўлиш;

мамлакатнинг минтақаларида ва зарурат бўлганда чет элларда ўз ваколатхоналарини очиш;

тижорат ва таъминот масалалари бўйича ахборот-ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ўз структурасини, иш ҳақи фондини, маошлар ва ставкаларни моддий ёрдам, истеъмолчиларни таъминлашда юксак кўрсаткичларга эришган тармоқ ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш ҳажмларини мустақил равишда шакллантириш ва тасдиқлаш, ходимлар ва мутахассислар лавозимлари номенклатурасини тасдиқлаш;

марказлашган истеъмол ва жамғарма фондларини, суғурта фондларини, уларни тармоқнинг моддий-техника базасини ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтириш мақсадида шакллантириш, фан-техника тараққиётини жорий қилиш, паст рентабелли корхоналар ва ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш, ўз шахсий хўжаликларини барпо этувчи, якка тартибда уй-жой қурувчи ва уларнинг эҳтиёжлари учун қурувчи тармоқ ходимларига кредит бериш.


5. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини ташкилий бошқариш тизими.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини бошкариш, ўз-ўзини бошқариш, кенг демократия, ошкоралик, фаолиятга доир масалаларни ҳал қилишда бўлинмалар вакилларининг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Пайчилар вакилларининг ва хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва тизим ташкилотлари вакилларининг конференцияси (йиғилиши) ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Конференция Кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоларини ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг бошқа раҳбар органларини сайлайди, раҳбарлик ва тафтиш комиссияси иши тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайди, жумҳурият истеъмолчиларини таъминлашни янада яхишилаш, тижорат фаолияти, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларини кўриб чиқади, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси бўлинмаларининг фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимига аъзолар қабул қилиш ва ундан чиқиш масалаларини ҳал қилади.

Навбатдаги конференциялар ҳар беш йилда бир марта Кенгаш томонидан чақирилади. Конференция делегатлари тизимнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларида, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси марказий аппарати бўлинмаларида сайланадилар.

Конференцияда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар Кенгаш ва тафтиш комиссияси томонидан киритилади.

Навбатдан ташқари конференция Кенгашнинг ўз ташаббуси бўйича ёки тизим жамоаларининг учдан икки қисмининг талаби бўйича чақирилади.

Конференция делегатларнинг камида 60 фоизи қатнашганда масалаларни ҳал қилиш ҳукуқига эгадир. Кенгаш ва тафтиш комиссиясининг делегат ҳисобланмайдиган аъзолари конференция ишида маслахат овози бериш ҳуқуқи билан қатнашадилар.

Конференциялар ўртасидаги даврда тизимни бошқариш ишини конференцияга ҳисоб берувчи Кенгаш амалга оширади.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Кенгаши:

Қўмита ҳайъати таркибини белгилайди, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти қўмитаси раисини ва унинг ўринбосарларини сайлайди. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти қўмитасининг раисига Кенгаш ва ҳайъат раиси ваколатлари берилади;

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси фаолиятига доир барча масалаларни ҳал қилади, конференция ваколатига кирувчи масалалар бундан мустаснодир. Қўмита Кенгашининг мажлислари ҳайъат томонидан заруратга қараб, аммо йилига камида икки марта чақирилади.

Ҳайъат ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг ижро этувчи-бошқарув органи ҳисобланади, жорий ташкилий, молия-хўжалик ва ижтимоий фаолиятни йўналтириб туради.

Ҳайъат мажлислари, заруратга қараб, аммо ойида камида икки марта ўтказилади. Ҳайъат мажлисда ўз таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир. Ҳайъат йилига камида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.

Тафтиш комиссияси ўз ишида ЎзССЖ Моддийтехника таъминоти давлаткооператив қўмитаси тўғрисидаги Низомга ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга амал қилади.

Тафтиш комиссияси ўз аъзолари таркибидан комиссия раисини, унинг ўринбосарини сайлайди.

Тафтиш комиссияси аъзоси бўлган бир шахснинг айни бир вақтда Кенгаш, ҳайъат таркибларига сайланишига йўл қўйилмайди.


6. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Президенти тайинлайдиган ва кейин Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши тасдиқлайдиган раис раҳбарлик қилади. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси раисининг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг раиси:

Кенгаш, Қўмита ҳайъати ва ўзига қарашли бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколати доирасида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунлари асосида ва уларни бажариш учун буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, Қўмитага қарашли ташкилотлар тўғрисидаги низомларни (уставларни) ва Кенгаш (ҳайъат) қарорларини тасдиқлайди;

белгиланган лавозим номенклатурасига мувофиқ, амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда марказий аппарат, ўзига қарашли бўлинмалар ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;

ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номидан ишончномалар беради, банкларда счётлар очади, амалдаги қонунларга мувофиқ ўз мол-мулки ва маблағларига эгалик қилади.

8. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби акс этган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.