Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.1992 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Геодезия ва картография бошқармасини ташкил этиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.1992 й.

N 19




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ГЕОДЕЗИЯ

ВА КАРТОГРАФИЯ БОШҚАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида" Қонунининг 8-моддасига асосланиб, республика халқ, хўжалигини топография-геодезия материаллари, картография маҳсулотлари билан таъминлаш ва давлат кадастри асосларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Геодезия ва картография бошқармаси ташкил этилсин.

Геодезия ва картография бошқармаси аппарати ходимлари сони 10 нафардан иборат қилиб ва иш ҳақи фонди 107 минг сўм миқдорида белгилансин.

Геодезия ва картография боишқармасига қуйдаги асосий масалаларни ҳал қилиш юклатилсин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топография-геодезия ва картография ишларини истиқболли ривожлантириш концепсияларини ишлаб чиқиш;

корхона ва ташкилотларни, улар кимнинг тасарруфида эканлиги ва мулкий эгалигидан қатъи назар, юқорида қайд этилган ишларни олиб бориши устидан геодезик назоратни амалга ошириш;

геодезия, астрономия, гравиметрия ишларини бир координат тизимида бажариш ҳамда республика ҳудудида, аҳоли яшайдиган пунктлар ва денгиз шельф зонаси билан биргаликда. ҳар қандай масштабдаги топографик суратга олиш ишларини ва картографик мониторингни олиб бориш.


2 Геодезия ва картография бошқармасининг ихтиёрига собиқ, СССР геодезия ва картография қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва иловада қайд этилган корхона, ташкилотлари олиб берилсин.


3. Геодезия ва картография бошқармаси бир ой муддат ичида Бошқарма фаолиятига тегишли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқгисодиёт қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош  вазири                                       А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 16 январдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармасининг

таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ



Ўзбекистон аэрогеодезия корхонаси, Тошкент шаҳри "Табиат" ("Природа") давлат илмий-текшириш ва ишлаб чиқариш марказининг Ўзбекистон тармоғи, Тошкент шаҳри.


Ўзбекистон давлат геодезия назорати инспекцияси, Тошкент шаҳри.


Тошкент картография фабрикаси.