Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.1997 й. 393-сон "Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.1997 й.

N 393



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУFУЛЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари ҳам Вазирлар Маҳкамасидан белгиланган тартибда лицензия олганларидан сўнг ноширлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидирлар.


4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

давлат рўйхатидан ўтган ва лицензия олган нашриётларни (ноширларни) ягона давлат реестрига киритишни амалга оширсин;

бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида матбаа корхоналари очиш ва ишга тушириш тартибини белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов