Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2005 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2005 й.

N 279



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ-3680-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 418-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандида "республика бюджетига" сўзлари "Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 381-модда