Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 585-II-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 564-сон "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририятининг устави ва таҳрир ҳайъати тўғрисида"ги 24.12.2003 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

24.12.2003 й.

N 585-II

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

24.12.2003 й.

N 564

ҚАРОРИ



"ХАЛҚ СЎЗИ" ВА "НАРОДНОЕ СЛОВО"

ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ УСТАВИ

ВА ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририятининг янги таҳрирдаги Устави тасдиқлансин (илова қилинади).


2. "Народное слово" газетаси бўйича Бош муҳаррир ўринбосари лавозимига Азат Раджапович Саидов, масъул котиб лавозимига Людмила Михайловна Кучеренко тайинлансин.

О.Қаипбергенов ва Г.Прохоренко газетанинг таҳрир ҳайъати аъзолигидан чиқарилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосари Б.Бугров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаевга газета муассислари ҳамда таҳририят ўртасида шартнома тузиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 июндаги 649-1-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси


Э.Халилов

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


Ш.Мирзиёев