Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 26.12.1997 й. 542-I-сон "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1997 й.

N 542-I



"ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 180-модда);

Ўзбекистон Рсспубликасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 1995 йил 6 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда) VIII бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                     Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 1-сон