Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.1992 й. 158-сон "Адабиёт ва санъат асарлари нашри оммавий ижрочилик ва бошқа хилдаги кўринишларда фойдаланилганлик учун муаллифлик ставкалари миқдори ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.1992 й.

N 158




АДАБИЁТ ВА САНЪАТ АСАРЛАРИ НАШРИ

ОММАВИЙ ИЖРОЧИЛИК ВА БОШҚА ХИЛДАГИ

КЎРИНИШЛАРДА ФОЙДАЛАНИЛГАНЛИК

УЧУН МУАЛЛИФЛИК СТАВКАЛАРИ

МИҚДОРИ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йил 1 январдан бошлаб адабиёт ва санъат асарлари нашри оммавий ижрочилик ва бошқа хилдаги кўринишларда фойдаланганлик учун муаллифлик ставкалари миқдори Ўзбекистон СССР Министрлар Советининг "Адабиёт ва санъат асарлари нашри, оммавий ижрочилик ва бошқа хилдаги кўринишларда фойдаланганлик учун муаллифлик ставкалари миқдори ҳақида" 1988 йил 16 ноябрдаги 428-сон Қарорида белгиланган муаллифлик ставкалари ва 1991 йилда рўзномалар ва журналларга ажратилган муаллифлик фондлари миқдори икки баробар кўпайтирилган ҳолда қўллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетидан Ўзбекистон республикаси Маданият вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва давлат телерадиоэшиттириш компаниясига кўрсатилган ҳаражатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А.Муталов