Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.1992 й. 296-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ("Ўзбошархив") тўғрисидаги низомни ва республика марказий давлат архивлари тармоғини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.1992 й.

N 296



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

БОШ АРХИВ БОШҚАРМАСИ (“ЎЗБОШАРХИВ”)

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА РЕСПУБЛИКА

МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ

ТАРМОҒИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси (“Ўзбошархив”) тўғрисидаги илова қилинаётган Низом ва республика марказий давлат архивлари тармоғи тасдиқлансин.


2. “Ўзбошархив” марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (биноларни қўриқловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) 14 кишидан иборат қилиб белгилансин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Бош архив бошқармаси тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон ССР марказий давлат архивлари тармоғини тасдиқлаш ҳақида” 1980 йил 18 сентябрдаги 635-сон қарори ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Республикада архив ишини бошқариш схемаси тўғрисида” 1988 йил 31 октябрдаги 398-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 19 июндаги

296-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика Марказий давлат архивлари тармоғи


Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббий ҳужжатлар Марказий давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси кино, расм ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архиви